Фаолиятимиз давомида кўпгина оналар,қайноналар ,келинлар ва қизлар билан суҳбат олиб борамиз,меҳр-муҳаббат ,оқибат ҳақида суҳбат бўлганда ҳозирги кунда оқибат орамиздан кўтариляпти ,деган гап сўзларга учраяпмиз. Бир қараганда бу сўзлар тўғридек туюлади аммо хато кимда ёшлардами ёки ...
Бир воқеани шоҳиди бўлдик ,қўшни амакиваччалар бор ,улар бор –йўғи 40см жой (ер) устига тортишиб адоватлари шу даражага борганки ,бир-бирларини кўришга кўзлари йўқ. Оғизларидан чиқадиган сўзларни инсон борки эшитиши,сабр қилишини имкони йўқ. Энг аянчлиси ёшгина фарзандлари ҳам бир-бирлари билан адоватда яшаяптилар.Шу ерни униси ҳам меники дейди ,буниси ҳам меники дейди.Аслидачи ? Аслида ҳаммамиз ҳам ерники эмасмизми?
Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинади; "Аллоҳга ибодат қилингиз ва унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота -оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек ,қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшни-ю, бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз ,йўловчи мусофирга ва қўл остингиздаги қарамларга ҳам яхшилик қилинг. Албатта,Аллоҳ таоло кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди".(Нисо -36 )
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам айтадилар;"Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига ишонса, яхши гап гапирсин ёки жим турсин. Кимки Аллоҳга ва охират кунига ишонса қўшнисига азият бермасин". Ҳадисда қўшнига азият бермаслик Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириш билан ёнма-ён келяпти.
Демак, киши қиёмат куни ва Аллоҳнинг борлигига ишонса қўшнисига ҳам зарар бермаслиги керак экан. Келинг азизлар, хатоларимизни тузатиб истиғфорлар айтиб яшайлик.
Тарихимизга назар солайлик, момоларимиз қандай муҳаббатли эдилар чунки,улар уйларида бор бўлган озгина егуликни ҳам етти қўшнига илинар ва ким касал бўлса ўзи емаса ҳам уларни сўроқлардилар. Балки,шу учундирки етти маҳалла болаларга сўзлари ўтар уларни тарбиялаб билардилар. Бизларчи,тўқчилик, мўлу–кўлчилик бўлсада бу одатларни унутдик. Қўйлар сўйсакда қўшниларнинг ҳаққини адо этмай қўйдик. Балки, кўзларимиз торлиги сабаб меҳр-оқибат кўтарилишига сабаб бўлаётгандирмиз. Балки,бизларни айбларимиз сабаб қўшни болаларга сўзларимиз ўтмаётгандир.
Азиз меҳридарё аёллар,келинглар,пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллалоҳу алайҳи васаллам суннатларига ва момоларимиз ўгитларига амал қилайлик ниятларимизни холис қилсак меҳр–оқибатни болаларимиз қалбига Аллоҳни ўзи солади. Зеро,ўшанда инсонлар орасидаги меҳр
Қизилтепа туман бош отинойиси М.Файзиева