Қўшничилик ҳаққи.

5-07-2022, 00:28 admin Мақолалар 414

Қўшничилик ҳаққи.
Қадим- қадимдан қўшничилик муаммоси донишмандлар диққат эътиборида бўлган. “Қўшнинг тинч - сен тинч “ мақол бекорга вужудга келмаган. Бу демак , агар сен осойишталигингни истасанг, аввал қўшнингни осойишталик билн таъминла. Бу мақол замирида одамларни биродарликка, меҳр оқибатли бўлишга ундаш ётади. Оилада ота онасига, акалари укаларига меҳрли бўлиб улғайган одам шубҳасиз қўшнига ҳам меҳрли бўлади. Ота ва онсини беҳурмат қилувчи одам қўшнини ҳам сариқ чақага олмайди. Яъни Бировга қилинажак ёмонлик ҳам яхшилик ҳам қўшнидан бошлнади. Ҳатто Ватанни сотиш ҳам қўшнини сотишдан бошланади.
Ўзига тилаган нарсасини ўзгаларга , хусусан, қўшнисига тилайдиган, ўзига муносиб кўрмаган нарсани бошқаларга ҳам муносиб кўрмайдиган одамни виждонли, эътиқодли дейиш мумкин. Ким қўшнисига бало - қазо ёғилишини истаса нодондир. Набий (соллоллоҳу алайҳи васаллам) шундай дедилар: “ Қўшнисини безовта қилувчи одам мусулмон бўла олмайди”. Яна дедилар:” Ким ўзи тўйиб овқат еса - ю, қўшниси оч ўтирса иймонсиздир. Юртимизда бу одатнинг гўзал кўринишлари бор эди.Афсуски, булар унтилаяпти. Аввалги вақтларда яхши одамлар тансиқ овқатлардан ,албатта, қўшниларига чиқарганлар. Қадимда муборак ҳаж ибодатига отланган одам қариндошлари ва бола чақалари билан бир қаторда қўни - қўшниларни ҳам моддий томондан таъминлаб, ризолигини олар экан.
Кишининг бошига кулфат тушса, биринчи навбатда қўшни ярайди. Шодлигимизни ҳам энг биринчи қўшнимиз билан баҳам кўрамиз. Қўшничилик бир чинни идиш кабидир. Дарз кетса, изи қолади. Одамийликда қўшни ҳақига катта аҳамият берилади.Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу хусусда дейдиларки: “ Ҳазрати Жаброил қўшни ҳақига риоя этмоқ тўғрисида менга шу қадар кўп васият қилдиларки , мен қўшнини ҳатто молимга меросхўр қилиб қўйсалар керак, деб уйладим.
Қуръони Каримнинг “Нисо” сурасида яхшилик қилиш ҳақидаги оятда “ яқин қўшниларга” ва “ён қўшниларга” дейилган.Уламолар “яқин қўшнини “қариндош қўшни “, “ён қўшнини” эса яқинлиги йўқ, яъни бегона қўшни, деб тафсир қиладилар.
Қўшниларга яхшилик килиш жамиятдаги инсоний алоқаларни мустаҳкамлашга, жамиятни кучли қудратли қилишга хизмат қилади.
Эртами –индин бирон қутлуғ хонадонга келин бўлиб тушувчи қизларимиз қўшнилар масаласида, айниқса, зийрак бўлишлари шарт. Қайнона кайноталари ёки хонадоннинг бошқа аъзоларига қандай ширин муомала қилсалар, қўшнилар билан ҳам ўшандай , балки ундан зиёда хушмуомалада бўлишлари талаб этилади. Уйдаги муоммалаларида хатоликка йўл қўйсалар, бир икки танбеҳ билан масала ҳал бўлади. Лекин қўшниларга нисбатан бирон бурчни бажармасалар, бир камчиликлари ёнига яна бештаси қўшилиб, атрофга достон қилинади.Шундан эҳтиёт бўлсалар - марра уларники.
Қўшнилар билан аҳил- иноқ бўлиб , меҳр - оқибат қуёши остида бахтли умр кечирганимиз нур устига нурдир.
Нурота туман бош имом хатиби хотин қизлар масалалари буйича ёрдамчиси М.Джуманазарова.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш