Шукроналик неъмати

2-02-2023, 17:17 muslim Мақолалар 253

#Maqola
Шукроналик неъмати


Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ !
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Неъматлар ниҳоятда кўп, энг буюк неъмат – иймон, илм неъматларидир.
Иймоннинг нури зиёда бўлиши, илм-маърифатнинг зиёда бўлиши учун яна бир неъмат бор. Биласизми бу нима? Ҳаловат неъмати...
Банда ибодат қилаётганда ҳаловатни ҳис қилар экан иймонининг нури зиёда бўлиб бораверади. Илм ўқиётган ҳаловат, лаззат ва муҳаббат билан ўқир экан, билингки, энди унинг ана шу илмга бўлган рағбати ошиб бораверади.
Хўш, биз ҳаловатга нима билан етамиз? Тинчлик билан, офият билан. Шунинг учун бугун тинчликни қадрига етайлик! Она заминимиз тинч эканки,илм оляпмиз,бехавотир ибодат қиляпмиз. Куни кеча туманимизга ташриф буюрган улламоларнинг илмий суҳбатида бўлдик.Илмий суҳбатдан тумандошларимиз ниҳоятда хурсанд бўлиб,саволларига жавоб олдилар. Анчагина илм олдик, маънавиятимизни бойитдик. Бу эса бизларга Аллоҳнинг марҳамати албатта.
Уламоларимиз шукурни уч кўринишда бўлади дейишади:
1. Қалб шукри. Бу неъматни тасаввур қилишдан иборат.
2. Тил шукри. Бу неъмат берувчига мақтов айтишдир.
3. Аъзолар шукри. Бу неъматга яраша мукофот ила бўлади.
Шукроналикни,ҳар бир куннинг шукрини,неъматларга шукур айтмоғликни одат қилайлик азизлар!

Қизилтепа туман бош имом хатиби Завқиддин домло Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш