Шукроналик---улуғ неъмат.
Ўзига шукур айтишга таълим берган буюк устоз--Аллоҳ таолога беадад шукурлар бўлсин. Шукурда намуна бўлган Расулига давомли салотлар бўлсин."Шукур " сўзи миннатдор бўлиш, раҳмат айтиш маъноларида бўлиб, неъматларни Аллоҳ таолодан деб билиб, У рози бўладиган тарзда амал қилишни билдиради. Аллоҳ таоло Ўзининг фазлу карами ила неъматлар ато қилиб, улардан баҳраманд қилди. Аллоҳ берган неъматларига албатта шукур қиламиз, чунки буюк Зот шундай таълим берган. Аллоҳ Каломида шукур қилувчиларга неъматларини янада зиёда қилиш ваъдасини бериб: "Яна Роббингиз эълон қилган (бу сўзлар) ни эсланг:" Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукур қилсангиз, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукурчилик қилсангиз албатта, азобим(ҳам) жуда қаттиқдир".(Иброҳим, 7---оят)
Роббимизнинг биз бандаларига берган неъматлари: тансиҳатлик, фаровонлик, бахт, тинчлик, осойишталик, емак-ичмоқ каби неъматларга шукур айтсак, қадрига етсак, исроф қилмасак Аллоҳ ҳам бизлардан рози бўлар экан. Неъматлар қадрига етиш, шукроналик келтириш неъматларнинг бардавомлигига сабаб бўлади. Дейлик, олган нафасимизга икки марта шукур айтишимиз жоиз. Сабабки, нафас кирса-ю чиқмай қолса, ёинки нафас чиқса-ю кирмай қолса инсон ҳалок бўлади. Шунинг учун бир нафас олиш ва чиқишига икки шукур айтмоғимиз лозимдир. Йўлда юрсак, уловга миндириб қўйгани учун, чанқасак қондиргани учун, оч қолсак тўйдиргани учун, чарчасак ором олдиргани учун шукур айтишимиз керак.
Ота-боболаримиздан қолган бебаҳо қадриятлардан бири ҳам шукроналик. Шукроналик энг аввало инсонни нафсдан тийишга, қаноат ва сабр қилишга ундайди. Шукрли одамнинг кўзи тўқ бўлади, ясама шуҳратдан тийилади. Иймони кучли, эътиқоди юксак инсонлар Аллоҳ берган неъматларга, халқнинг, давлатнинг меҳр-мурувватини тўғри ҳазм қилади. Қаноат, шукроналик, меҳр туйғулари билан жавоб беради. Аксинча бўлса, қаноат ўрнига нафс, шукроналик ўрнига ношукурлик, меҳр ўрнига нафрат устунлик қилган инсонлар жамият ва халқнинг ишончини оқлолмайди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким озига шукур қилмаса, кўпга шукур қила олмайди. Ким инсонларга шукур қилмаса, Аллоҳга шукур қила олмайди. Неъматларни гапириш шукурдир." (Нўъмон ибн Башир р.а. ривояти)
Аллоҳ берган турфа неъматларга шукур қилиб, гўзал қалб билан яшашимиз ва ишлашимиз, ўз ҳаётимизни атрофлича мушоҳада қилишимиз, хулқимиз ва одобимиздан рози бўлиб, ўз тақдиримизни, ўз турмуш фаровонлигимизни ўзимиз яратишимиз табиий ҳақиқат эканлигини англашимиз зарур. Боқимандаликдан кечиб, шукроналикка эришайлик. Аллоҳнинг ҳар бир ишимиз ва амалимизга мукофоти ва жазоси муқаррардир. Аллоҳ таоло барчамизни шукур қилувчи бўлиб яшаб ўтишимизни насиб қилсин. Амииин, амииин.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.