Тинчлик ва барқарорлик. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан саҳобалар бир куни суҳбатлашиб ўтирганларида, саҳобалардан бирлари Ё Расулуллоҳ (с.а.в.) биз Аллоҳ таолодан дуо қиилб сўраганимизда кўпроқ нимани сўрайлик деб савол қилишганда, Жанобимиз, ҳабибимиз Пайғамбар (алайҳиссалом): “Аллоҳ таолодан офият (тинчлик, хотиржамлик)ни сўранглар” деб айтган сўзлари ҳам, инсоният учун бу неъматлар нечоғлик муҳим эканлигига далолат қилади. Тинч бўлиб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш эса, тинчликни давомий бўлиши учундир. Тинчлик ҳукм суриб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш эса, муқаддас диними ва давримизнинг энг долзарб шарафли вазифаларидан ҳисобланади. Инсон ким бўлишидан қатъий назар, ўзи яшаб турган, Аллоҳ неъмат қилиб берган Ватани, унинг зилол сувлари, ҳавоси, нози неъматлари ва бошқа барча шароитларига шукр қилиб, уни зиёда бўлишини сўраб дуо қилиши, Яратганинг, Ватанининг, жамияти ва оиласи олдидаги шарафли бурчидир.Тарихга назар ташланса, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқлиги аён бўлади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида тинчлик-хотиржамлик энг катта неъмат эканлигини таъкидлаб бундай деганлар: яъни:
(نِعْمَتاَنِ مَغْبُونٌ فِيهِمَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، اَلصِّحَّةُ وَ الْفَرَاغُ (رواه البخارى
Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У – хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик. Аллоҳ таоло Юртимиз тинчлиги ва хотиржамлигини барқарор ва бардавом, халқимизнинг ҳаётини фаравон қилсин.
Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ отинойиси Файзиева З