Умр беназир неъмат

18-01-2023, 16:12 admin Мақолалар 351

Умр беназир неъмат

«Мен инсон умрни қадрлай билиши, ундан завқ, баҳра олиши кераклигини биламан. Шуни ҳам тушуниб етиш керакки, инсон – табиатнинг бир парчаси, табиат унга яшаш учун берилган макон, яшаганда ҳам фақат бир марта ақл ва завқ билан яшаши керак». Чингиз Айтматов

Дунёдаги жамиийки махлуқотлар умр аталмиш бебаҳо неъматла мукофотланди. Хусусан, инсоният умрини гўзал ва бетакрор яшаб утмоқлиги учун унда хилма-хил ноз-у неъматлар, борликни чиройли кўз билан кўра олмоқлиги учун моддий ва маънавий маданлар яратиб қўйилди. Умр аслида дорулфанодан дорулбақогача бўлган улкан масофадир. Шу ўринда, инсонга умр ўзи не сабабдан берилади, инсон бу умрда нималар қилиши керак?, – деган саволлар туғилиши табиийдир. Жавобимиз шуки, Аллоҳ таборака ва таоло Қуръони Каримнинг «Мулк» сурасида бундай марҳамат қилади: «У (Аллоҳ), сизларнинг қай бирингиз яхшироқ амал қилишингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган Зотдир».

Мазкур ояти каримадан кўриниб турибдику, инсон учун умр беҳуда ишларга сарфлаш учун берилмаган, уни кайф-у сафо, маишатга бағишлаб, қинғир йўлларда хаёт кечириб, жамиятга зарар етказсин учун эмас, балки эзгу амаллар оркали эл-у юрт равнақига хисса қўшмоқлик, илм, маърифат изламоклик, Аллох таоло буйурган амалларни адо этиш оркали охиратнида поклаб куймоқлик учун тухфа этилган такрорланмас тортиқдир.

Кўзга кўринган тобъеинлардан Ҳасан Басрий ҳазратлари: «Эй одам боласи, сен маълум кунлардан иборатдирсан. Сен учун бир кунинг кетиши бир қисминг, бир бўлагинг кетиши демакдир», деган эканлар. Зотан, бизга берилган ушбу неъмат қанчалик қадр-қимматга эга эканлигини тафаккур қилган холда, қиёматда энг аввало уни қай тарзда яшаб ўтганлигимиз туғрисида савол-жавобга тутилишимиз хақида тўхталишимиз, у хақида батафсил маълумотга эга бўлишимиз лозим.

Ривоят қилинишича:« Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:“Қиёмат куни Одам боласининг қадами Робби азза ва жалланинг ҳузуридан то У Зот ундан беш нарса ҳақида сўрамагунича узилмас: умридан, уни нимага сарфлагани ҳақида; ёшлигидан, уни нимада ўтказгани ҳақида; молидан, уни қаердан касб қилди-ю, нимага инфоқ қилгани ҳақида ва илмига қандай амал қилгани ҳақида”».( Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: Термизий ва Табароний ривоят қилишган) .

Умр инсониятга берилган беназир тортиқ эканлигини ёдда сақлайлик, уни мазмунли, хар онини эзгу амалларга бойитиб яшамоқлик ўз қўлимизда эканлигини асло унутмайлик.

Қизил тепа тумани « Бустон» МФЙ отинойиси Нурбиби Нарзиева


скачать dle 11.0фильмы бесплатно
Страницы: 1 2

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш