Умрингдан ўтганининг эвази йўқдир. Ундан сен учун ҳосил бўлган нарсанинг баҳоси йўқдир.
Мўмин –мусулмон инсоннинг ўз ҳаётини тартибга солишида, ишларининг барокотли бўлишида, ибодатларининг қабул бўлишида, турмушининг гўзал бўлишида, бу дунё ва охиратда бахту- саодатли бўлишида, хуллас ҳаётнинг хар бир жабҳасида исломий маърифат керак, илм керак.
Ҳар биримиз билишимиз лозим бўлган нарсалардан бири шуки,Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизни яратиб баркамол инсон шаклига келтириб қўйгач, ўз ҳолимизга ташлаб қўймаган. Меҳрибон Роббимиз сизу бизни яратиш билан бирга доимий равишда риоямизни қилиб ҳамма тарафдан ушлаб туради, тўғри йўлга йўллаб туради ва Ўзининг буюк неъматлари билан қамраб туради. Масалан бир марта нафас олмай ёки чиқара олмай қолсак ҳаётимиз тугайди. Демак, Аллоҳ хар сонияда қўллаб турибди.Нафас олишимиз ҳам, кўзимизнинг кўриши ҳам, тилимиз қимирлаб, оғзимиздан овоз чиқиши ҳам Аллоҳнинг буюк неъматидир. Шу неъматни ишга солиб гапиряпмиз, лекин бу овоз қайердан ва қандай қилиб чиқади ўзимиз билмаймиз.Бу Аллоҳ таолонинг биз бандасига берган неъматидир.
Неъматнинг шукрини адо этиш икки қисм бўлади: биринчиси- маънавий, иккинчиси –амалий шукр.
Маънавий шукр- неъмат берган Зотга берган неъмати учун ҳамду сано, мақтов айтишдир. Амалий шукр- берилган неъматни ушбу неъматни берган Зот қандай ирода қилган бўлса, шундай тасарруф қилишдир.
Яна бир неъмат –Умр неъматидир.Онадан туғилган чақалоқ йиғладими, демак унинг жони бор. Аллоҳ таоло шу берган жон неъматига вақт неъматини ҳам қўшса, иккови қўшилиб –Умр неъмати бўлади.
Мен ҳам нафас олаяпман, нозу-неъматлардан баҳраманд бўляпман, деган киши борки, бутун дунёни ларзага солиб турган, соғлиқ неъматига путур етказаётган, инсонларни таҳликага соли қўяётган COVID-19 деб аталмиш короновирусга бир сония бўлсада, асло бефарқ бўлмаслиги керак.Азиз биродарим! Уйда қолинг!
Навоий вилояти Учқудуқ тумани “Қизилқум” жоъме масжиди имом-хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О. Тўрақулова.