"Энг бебахо мулк"
Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм.
Бугунги кунга келиб кўпчилик вақт етмаётганидан тез-тез нолийдиган бўлиб қолди. Ха, вақтнинг жуда тез ва шитоб билан утаётгани инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатга айланмоқда. Хаётимизга назар ташласак, қимматли ва ноёб вақтимизни бекорчи лағв гап-сўзлар, компютер ва инсон ўзи уйлаб топган турли кўнгил очар маишатбозликларга сарф қилиб юбораяпмиз.
Динимизда вақтини беҳуда сарфлаш ва бефойда ўтказиш қаттиқ қораланади. Вақт инсонга берилган энг бебаҳо нарсадир. Вақт бу хаёт демакдир, хаётнинг эса олтиндан қимматли экани хеч кимга сир эмас. Йўқотилган бойликларни яна қўлга киритиш мумкин, йўқотилган вақтни эса қўлга киритиб бўлмайди. Чунки вақт сотилаидиган матох эмас, балки инсонга бир марта бериладиган имкониятдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:"Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунизча бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди. Биринчиси, умрни нима билан ўтказгани; иккинчиси, ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани; мол дунёни қай тариқа топгани ва нималарга сарфлагани; туртинчиси ўрганган илмига қандай амал қилган-қилмаганидан сўралади.Али ибн Толиб"Ким бир кунини Унинг ҳаққига амал қилмай, фарз амалларини бажармай, бирор муваффақиятга эришмай, бирор мақтовга сазовор бўлмай, яхшилик қилмай, илм олмай ўтказса, шу кунда ўзига зулм ва зарар қилибди",-деди. Вақтни зое қилиш тушунган одамга ўлимдан ҳам дахшатлидир. Мусулмон киши диний ва дунёвий ишларни батартиб адо этса, бир-бирига ҳалал бермайди. Умр инсонга берилган неъматлар ичра энг қадрлисидир. Кунлар кетидан ҳафталар, ойлар йиллар ўтиб бораяпти. Шу боис уни ғанимат билиб манфаатли ишларга сарфлаш зарур. Чунки ўтиб кетаётган вақтни ортга қайтаришнинг сира иложи йўқ. Бунда қиёматда Улуғ Роббиси ҳузурида тураркан, умрини қандай ўтказганимиз ва нималарга сарфлаганимиз ҳақида сўралишимиз аниқ. Илоҳим ҳар бир инсоннинг вақтини беҳуда сарфлашдан Аллоҳ таоло ўзи асрасин ! Бу дунёдаги яхши амаллари билан у дунёда юзини ёруғ айласин ! Омин.
"Каттамачит" мфй отинойиси Худойбердиева Манзура.