"Сув бебаҳо неъмат"
Қуръоннинг ,, Фурқон" сураси 48-49-50- оятларида осмондан пок сув (ёмғир) ёғдирдик. Бу ўлик шаҳарни (ерларни) тирилтириш ва ўзимиз яратган кўплаб чорва ҳайвонлари ҳамда инсонларга (ундан) ичириш учундир. Одамларнинг кўплари (неъматларимизга нисбатан) фақат ношукурликни истадилар ", - дейилган.
Хадисда : Расулуллоҳ (солаллоҳу алайҳи васаллам) ,, Таҳорат учун 2 ратл сув етарлидир" - деганлар ( Имом Термизий ривояти) 1ратл - 449грамм
Еру осмон орасидаги барча жонзотлар, ўсимликлар , дов-дарахтлар ва инсонлар учун сув энг зарур . Инсон нонсиз 3-4 кун яшаши мумкин, лекин сувсиз яшаб бўлмайди. Аллоҳ берган бебахо бойликни ифлос қилаётганлар, исроф қилаётганлар, ношукур нонкўрлар кўпаймоқда. Ариқлардан ҳайвон тезаклари , ошхона чиқиндилари баклашка, салфетка, шишалар , ниқоблар , ўлган ҳайвон жасадлари хаттоки ҳаммом ва кир сувлари ҳам оқизиб юбориляпти. Бу энг ачинарли хол ота- боболаримиз бизга сувни исроф қилмаслик сувга тупурмасликни ўргатган эдилар. Азизлар! Биз болаларимизга нимани ўргатяпмиз?
Кўпгина узоқ қишлоқларга ариқ сувлари етиб бормаяпти , улар сувга зор. Суви борлар эса унинг қадрига етмаяптилар. Сув бебахо неъмат. Уни асрайлик ! Аллоҳ буюрган фарзларни бажариб , Расулуллоҳ (солаллоҳу алайҳи васаллам) нинг суннатларига амал қилайлик.Аллоҳ таоло Қуръони каримда енглар, ичинглар аммо исроф қилманглар деб буюрган Аллоҳ таоло буюрган нарсани қилмоқлик эса фарздир,исроф қилмаганга Аллоҳ барака беради, шундай экан азизлар, бизга берилган неъматларни қадрига етайлик, қорни нонга тўймаган,тоза сувдан қониб ичиаган давлатлар қанча, кўриб наҳотки хулоса қилмасак, ёшлигимизда эсимда бобо бувиларимиз биз ичаётган, филтирланган сувни эмас ариқларда оқиб турган сувлардан ичишган, лекин ношукулик қилмаганлар, қанча шароитлар яратилгани сайин ношукур бўлаяпмиз, ҳар бир нарсанинг уволи бўлгани каби бу неъматларнинг ҳам уволи тутмасидан Аллоҳга шукрона айтишни бугундан бошлайлик!
Кизилтепа туман "Оқмачит" маҳалла отинойиси Розия Ражабова.