Эътиқод нима? Иймон нима?

17-01-2023, 14:57 admin Мақолалар 961

#Мақола

Эътиқод нима?
Иймон нима?


Эътиқод мустаҳкам бўлса ўзини динини, буйруғини сўзсиз қабул  қила олади. Нафсига, шароитига уни ҳаётига уни жисмоний шароитига тўғри келадими йўқми уни фарқи йўқ. Ёки қайтариқ бўлса сўзсиз қабул қила олади. Унинг моддий молиявий ижтимоий жисмоний ва ҳоказоларни ўйлаб ўтирмайди. Шариат шундан қайтардими тамом, бунга мисол Аллоҳ таоло хамирни ҳаром қилганлиги ҳақида ояту калималарни  мисол келтириш мумкин. Уларнинг эътиқодлари иймонлари
шу даражада кучли бақувват эдики, умрини хамрсиз тасаввур қилолмайдиган халқ, Аллоҳ таоло хамирни ҳаром қилганидан сўнг уни ташлади. Хўш бу ўринда айтиш жоизки, иймон нима деган? "Иймон" нинг маъноси тасдиқ этиш, ишонишдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан етказилган барча нарсаларни дил билан тасдиқлаб, уларга тил билан иқрор бўлиш «иймон» дейилади.
Ривоят қилишларича ўша куни Мадинаи Мунавваранинг кўчаларидаги ариқларда хамр сув каби тўлиб оқди,ҳамма нафақат хамрни тўкди балки идишларигача синдириб ташлади.Ҳозир кимдир шуни ташлолмаяпманда деса уни эътиқоди заиф,Аллоҳга бўлган иймони, ишончи заиф, қиёмат кунида азоб муқаррар эканлигига, ҳа биламан муқаррар,иймон келтираман  десада, лекин юз фоиз уни тасаввур қилолмайди.Моҳиятини маъно мазмунини тушуна олмайди.Аллоҳ шуни ҳаром қилган деган маънони ўзига тўғри ҳазм қилолмайди.Шунинг учун ҳанузгача Намоз ўқисада, хамрни тарк этолмайди.Ҳанузгача намоз ўқисада носвойни тарк этолмай юрганлар бор. Ҳанузгача намоз ўқисада, ғийбатни, туҳматни, бўҳтонни,чақимчиликни тарк этолмай юрганлар бор.Мана бу нарса, эътиқодни заифлигидан дарак беради.Саҳоби киромларда бунақа нарса бўлмаган.Эътиқод синовдан ўтганлиги сабабли, ҳар қандай синовларни, ҳар қандай қайтариқни жон-диллари билан қабул қилиб олганлар.Масалан, Аллоҳ таоло ўранинглар, деган ҳижоб тўғрисидаги ояти-каримани туширганида кўчада бораётган аёл, уйигача ўн метр қолган бўлсада, Аллоҳ таоло ҳижоб билан юришни буюрди фарз қилди деб кийимини ортиқча жойини йиртиб, ҳижоб қилиб бошини ўраб уйгача ўраниб борган.Ўн қадам ҳижобсиз юрмай деган.Ўша ўн қадам жойда сатри авратини очиқ қилиб юришдан қўрққан.Улар ҳар қандай қайтариқни қабул қила олишган ва ҳар қандай буйруқни сўзсиз бажаришган.Мана буни эътиқоди кучлилиги деса бўлади.Эътиқод кучли бўлса инсонда иймон мустаҳкам бўлади.


"Бўстон" МФЙ отинойиси Нарзиева Нурбиби
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш