Иймон-иқрор ва тасдиқдан иборат
Иймон нима? Иймоннинг қандай турлари мавжуд? Инсоннинг энг асосий сифат ва мажбуриятлари ҳақида бугун қисқача сўз юритсак. Чунки бугунги кунда Бу одам иймонли, анави одамнинг иймони бутун экан деган жумлалар тез тез қулоғимизга чалиниб туради. Бизнинг эътиқодимизда иймон нурланади нурсизланади дейилади. Гунох қилаверсак иймонимиз нурсизланиб бораверади, савобли ишлар қилаверсак иймонимиз нурланаверади.
Иймоннинг маъноси тасдиқ этмоқ,ишонмоқдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Aллоҳ томонидан етказилган барча нарсаларни дил билан тасдиқлаб, тил билан иқрор бўлиш иймон дейилади. Иймон бундай изҳор қиланиди: Aшҳаду алла илаҳа иллоллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ. Кимки бу калимани тил билан айтиб дили билан тасдиқ ва қабул қилса, яъни Aллоҳ таоло ягона сиғинадиган зотдир, ундан ўзга сиғинишга лойиқ ҳеч бир мавжудод йўқ, Муҳаммад алайҳиссалом Aллоҳ таолонинг бандаси ва росулидир, Муҳаммад алайҳиссалом Aллоҳ таоло томонидан етказган барча нарса рост ва ҳақдир деб қалб билан тасдиқ ва қабул қилса ҳамда тили билан шунга иқрор бўлсагина иймонли саналад. Иймони бўлмаган одам ҳар қанча савобли ишларни қилса ҳам, унга савоб ёзилмайди. Ибодат ва солиҳ амалларнинг қабул бўлиши учун иймон шартдир.
Инсонларнинг иймони Aллоҳ таолони билиш ва Пайғамбаримз алайҳиссалом етказган ҳукумларга бўлиниш жиҳатидан 3га бўлинади:
1.Таҳқийқий- шак ва шубҳа асло даҳл қилмайдиган иймон.
2.Истидлолий иймон-далилларга асосланган иймон.
3.Тақлидий иймон- ота она иймонига тақлид қилинган иймон.
Иймон ифодалаш жиҳатига кўра 2 га бўлинади: Муфассал иймон, ижмолий иймон.
Киши иймонлий бўлиши учун қалби билан тасдиқлаб қабул этиши лозим бўлган нарсаларнинг ҳар бирини ёд этиши муфассал иймон, қисқа ифодалаш эса ижмолий иймон дейилади.
Иймоннинг қисқа ифодаси қуйидагича: “Aманту биллаҳи кама ҳува биасмаиҳи ва сифатиҳи ва қобилту жамиъа аҳкамиҳи яъни “Aллоҳ таолога, унинг исмларига ва сифатларига иймон келтирдим ҳамда унинг ҳамма ҳукмларини қабул қилдим
Иймоннинг муфассал ифодаси эса қуйдагича : “Aманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутибиҳи, ва русулиҳи вал-явмил аҳири вал-қодарий хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъала вал баъси баъдал мавт” яъни “ Aллоҳ таолога,унинг фаришталарига, китобларига, росулларига, охират кунига, қадарга- яхшилик ва ёмонлик Аллоҳ таолонинг хохиш иродаси ва яратиши билан бўлишига ҳамда ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтирдим.
Aллоҳ барчамизнинг қалбларимиз мукаммал иймон нурлари билан ризқлантирсин.
Томди туман имом-хатиби Қўлдашев Н.Е
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги