" Фасодни иложи"

12-11-2021, 10:59 admin Мақолалар 459

" Фасодни иложи"

Аҳли Ҳақ ақидаси билан дунёда хотиржамлик ва инсонпарварлик барпо бўлади.
Мутаассиблардан - Иймон нима? деб сўралса аниқ , комил жавоб олинмаган.
Чунки иймон масалаларини билиш инсонни бағрикенг қилади.Ва бу масалада ихтилофларни манбасини ечими ҳам бор.
Аксинча бу борадаги илмсизлик ихтилофларни марказидир.
Ақидамиз:

والإيمان هو الاقرار باللسان والتصديق بالجنان
" Иймон- тил билан иқрор ва қалб билан тасдиқ қилиш ( ишониш) дир.

والاعمال ليست بداخلة في حقيقة الإيمان
Аммо амаллар иймонни ҳақиқатига кирмайди.
Лекин баьзи Уламолар : "Иймон- қалб билан тасдиқ ва тил билан иқрор ва арконларга амал қилиш" дебдилар.

قال الإمام فخر الدين الرازى : الأعمال خارجة عن مسمى الإيمان

Имом Фахриддин Розий:
Амаллар иймон исмидан ( атамасидан) ташқарида
( яьни амалларни иймон деб атаб бўлмайди) дебдилар.
Амаллар иймонга киради деган Уламолар ихтилоф қилдилар.
Баьзилари: " Фисқ фосиқни иймондан чиқармайди" дебдилар.Бу ғоятда ишколдир.
Чунки агар Иймон - тасдиқ , иқрор, ва амаллардан жамь бўлган бўлса, уни бир жузьини йўқолиши билан иймон ҳам йўқоларди.Ва ундан амал қилмаган инсон муьминлигича қолмасди.
Муҳаққиқлар Уламоларни бу ихтилофлари лафзий деганлар, яьни ҳаммаларини маьнилари шулки: Иймон қалбни иши бўлиб, тилда иқрор бўлишдир.

Сўфи Оллоҳёр роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Худодин ҳар на келди рост билгил.
Тилинг бирла яна иқрор қилгил.
Мусулмонлиғ йўлида булдур иймон.
Буни билмас киши тонгла пушаймон.

Фитналарга алданиб, мусулмонларни бир айби ёки амалсизлиги учун кофирга чиқараётганлар, мусулмонга қурол кўтариб хунрезлик қилаётганлар қанчалик оғир гуноҳ остида эканликларини билганларида эди..

" Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий" китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.

https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш