ИМОН НИМА?
“Имон” сўзи “ишониш”, “тасдиқлаш” маъносини англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан етказган барча нарсаларни дил билан тасдиқлаб, тил билан иқрор бўлиш имон дейилади (Молик, Шофеий, Аҳмад, Авзоий, Исҳоқ ибн Роҳвайҳга кўра, имон қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор бўлиш, аъзолар билан амал қилишдир. Ҳанафий мазҳаби уламоларидан кўплари Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳ зикр қилган нарсага: “Имон тил билан иқрор бўлиш, қалб билан тасдиқлашдир”, деган қавлга иттифоқ қилишган (Манба: Муҳаммад Анвар Бадахшоний, “Ақидатут таҳовия шарҳининг талхиси”).
Имон калимаси қуйидагича айтилади أشهد أَْن لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ و أَشَهد أن محمدا عبْدهُ وَ رُسولُهُ
Ўқилиши: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ”.
Маъноси: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Муҳаммад У Зотнинг бандаси, Расули эканига гувоҳлик бераман”.
Ким бу калималарни тили билан айтса, дили билан тасдиқлаб қабул қилса, Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқлигини, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси, Расули эканини эътироф этса, мўмин саналади. Агар имон бўлмаса, банданинг ҳеч бир амали қабул бўлмайди, қилган солиҳ амалларига битта ҳам савоб ёзилмайди. Тоат-ибодатлар, эзгу ишлар қабул бўлишининг асосий шарти имондир.
Имон ифодалаш жиҳатидан иккига бўлинади:
1. Ижмолий имон.
2. Муфассал имон.
Имон келтириш лозим нарсаларнинг ҳар бирини ёдлаш, алоҳида санаб тасдиқлаш “муфассал имон”, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етказган нарсаларнинг барчасига ишониш (яъни, умумий тарзда, қисқача баён қилиш) “ижмолий имон” дейилади.
Ижмолий имон қуйидагича ифодаланади: آمنت بِاللهِ َكما هَو بِأَسمآئه و صفاته و قَبلت جميع أحكاِمِه
Ўқилиши: “Ааманту биллааҳи камаа ҳува биасмааиҳий ва сифаатиҳ, ва қобилту жамийъа аҳкаамиҳ”.
Маъноси: “Аллоҳга, Унинг исмларига, сифатларига имон келтирдим, Унинг ҳамма ҳукмларини қабул қилдим”.
Хатирчи тумани бош отинойиси Раимова Самия