" Фасодни иложи" (давоми..)

3-12-2021, 23:53 admin Мақолалар 623

" Фасодни иложи" (давоми..)

Иймон аҳли - қалбдаги тасдиғи сабаб жуда улуғ неьматга сазовор бўлади.
Бу неьматни хурсандчилиги туфайли бошқа муьминларга ҳам раҳмат назари билан қараши лозим.
Аҳли Ҳақнинг ақидаси кенгчилик ва бағрикенгликни ўргатди.

Ақидамиз:
والإيمان واحد و أهله فى أصله سواء والتفاضل بينهم بالخشية والتقى و مخالفة الهوى و ملازمة الاولى.

" Иймон бирдур ва иймон аҳли уни аслида бир хилдур.Иймонлилар орасидаги ўзаро бир- биридан фазилатда устун бўлиш - Аллоҳдан қўрқув ва тақво ҳамда нафсга хилоф қилиш ва энг яхшисини лозим тутишдадир."
Иймон бирдур дейилишига сабаб:
Чунки иймон Расулуллоҳ алайҳис-салом олиб келган нарсаларни ҳаммасини тасдиқ қилмоқликдан иборатдир.
Бу ўринда мукаллафлар орасида тафовут йўқ.

"Иймон аҳли иймонни аслида баробар" дейилишига сабаб:
Яьни осмон аҳли бўлган Фаришталарнинг иймони ва ер аҳлидан бўлган инсон ва жинларнинг иймони аслида бирдур.У - Аллоҳ таоланинг вахдонияти ( бирлиги) ни , зотий ва феьлий сифотларини ва жумла иймон келтириш лозим бўлганларни тасдиқ қилиш.( қалбан ишониш)
Ҳамма мукаллафлар (ёши етган) бу ишда баробардир.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ " Ал- олим вал мутааллим" китобида бунга ишора қилиб айтадиларки:
"Бизни иймонимиз Фаришталарни иймони каби.Чунки биз Аллоҳ таолани ваҳдониятига ва рубубиятига ва ҳузуридан нима келган бўлса, ҳаммасига иймон келтирдик.Худди фаришталар иқрор бўлгани ва пайғамбарлар тасдиқ қилгани каби.Бу ўринда бизни иймонимиз уларни иймони кабидир.Лекин бундан сўнг иймонга ва жами ибодатларга бериладиган, савобда уларни афзаллиги бор.
Аллоҳ таола ул зотларни пайғамбарлик билан инсонлардан афзал қилганидек , уларни ибодатларини ва савобларини ҳам фазилатли қилди. Улар Раҳмоннинг ростгўй иймонли бандалари.Уларни ибодатлари ва қўрқувларида бирон одам боласи ( уларга) тенг бўла олмайди.

Иймонни асли тасдиқ ( қалбий) бўлгани сабаб у бир-хил бўлиб , зиёда ва нуқсонлик топмайди.

Ўзини фақат мен муьминман, қолганлар амалсиз деб ва шу сабаб кофир деб ўзича жоҳилона ҳукм чиқариб, мусулмонларни ҳақоратлаётган, қонини тўкаётган жоҳиллар бу Ислом ақидасидан бебаҳра нодонлардир.

Сўфи Оллоҳёр роҳимаҳуллоҳ дуо қилган эканлар:

Айирма яхшиларнинг орасидан.
Йироқ этма Ҳабибинг қорасидан.

"Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий" китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ
https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш