“ Мусибатларга сабр қилиш”.

14-07-2021, 17:01 admin Мақолалар 773

“ Мусибатларга сабр қилиш”.
Сабр энг олий фазилатлардан, сабр туфайли зафарга эришилади, унинг меваси ниҳоятда ширин бўлади. Сабрнинг акси сабрсизликдир. Сабр – нафснинг юксак хулқларидан бири. Пайғамбар (алайҳиссалом) сабрни уч турга бўлиб, ибодатда чидам, гуноҳдан сақланишда чидам ва мусибат-машаққатларга чидамга буюрганлар. Ҳадиси шарифда: «Сабр иймоннинг ярмидир», дейилган.
Бу дунё синов майдони. Ундаги синовлар бири ортидан тўхтамай иккинчиси, учинчиси..... етиб келади. Ҳаёт аслида ана шундай битмас-туганмас имтиҳонлар занжиридир. Aллоҳ таоло бу ҳақда бундай огоҳлантиради: Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад)! (Бақара сураси, 155-оят).
Айниқса, мусибат етганида мусулмон киши сабрли бўлиши ва Жаноби Ҳақнинг ўзи ўргатган истиржоъ («Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» – «Албатта, ҳаммамиз Аллоҳникимиз ва, албатта, ҳаммамиз Унга қайтгувчимиз») дуосини айтиши, ҳамма нарса Аллоҳ таолоники ва бари Унга қайтади, деган эътиқодни маҳкам тутиш керак. Уламолар: «Мусибатга илк тўқнашгандаги сабр муҳим, чунки вақт ўтгач киши хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам сабр этади. Ақлли киши мусибатнинг бошида чидаган кишидир», дейишган. Ҳар бир яхшилик ва ёмонлик Aллоҳ таолонинг ҳузуридандир. Унга қалб ила таслим ва рози бўлиш лозим. Ҳар қандай синовларни розилик билан қабул қилиш мусибатларни енгишнинг гўзал муолажасидир. Aксинча, синовларга ношукрлик қилиш, жазавага тушиш мусибат устига мусибатдир. Сабр ҳар бир мўмин-мусулмон эркак-аёлга лозим сифатдир. Бу чиройли сифатсиз инсон мўмин-мусулмонлик таклифларини, буйруқларини етарлича адо эта олмайди. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кишидаги хислатларнинг энг ёмони дунёга ҳарислик, сабрсизлик, ўта бахиллик, қўрқоқлик ва ўзини тия билмасликдир», деганлар (Имом Аҳмад, Абу Довуд ривояти).
“Одамга сабр гар кўрингай заҳар, Чидам ниҳояси жонга бўлгай шакар”. Ҳа, йўқчилик ва танг ҳолатларда сабр керак. Аммо бу машаққатлар якун топганидан сўнг ҳам сабр лозим бўлади. Сабрнинг олий даражаси – мусибатнинг биринчи зарбаси вақтида билинади. Баъзан бизнинг сокин ҳаётимизни кўролмайдиган, қабул қилолмайдиган
иродасиз, қалби қора инсонлар учрайди ва улар ҳаётимизни қайсидир маънода остин-устун қилиб юборади. Ана шундай вақтларда гўзал сабр бизга ёрдам бера олади. Инсоннинг бошига мусибат келган заҳоти сабрни лозим тутиши керак. Баъзи инсонлар мусибатга учраган пайтда бақир-чақир, норозилик қилишадида, қўлларидан ҳеч нарса келмагандан кейин, “сабр қилишимиз керак”, дейишиб, ўзларини овутишади. Бу ҳақиқий сабр эмас. Асмо бинти Умайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Кимга қайғу ёки ғам ёки касаллик ёки фалокат етганда: “Аллоҳу Роббий, ла шарийка лаҳу” (Аллоҳ менинг Роббим, Унинг шериги йўқ), деб айтса, ўша ундан кетказилади”. Табароний ривоят қилган.
Демак, банда мусибатларга сабр қилса, Аллоҳнинг салавоти ва раҳматидек бахтга муяссар бўлади. Aлбатта, Aллоҳ таоло бандаларига ўта меҳрибон ва раҳмлидир. Aллоҳ бандаларига бирор ёмонликни раво кўрмайди. Синовлар орқали Aллоҳ ўз бандаларини синаб, Ўзига яқин қилади ва гуноҳларни мағфират етади. Муваффақиятларга эришиш учун машаққат талаб қилинганидек, Aллоҳ таолонинг розилигини топиш учун ҳам синовларга сабр қилиш лозим.
Хулоса қилиб айтганда, имтиҳон дунёда мусибат етганда Аллоҳ учун сабр қилиш юксак фазилат ва ахлоқлардандир. Аллоҳ таоло бундай фазилатларга барчамизни муяссар қилсин! Ҳар қандай ҳолатда ҳам сабрли бўлинг! Иншааллоҳ барча яхшиликларга еришасиз. Aллоҳ таоло барчамизни Ўзидан ўзгага муҳтож қилмасин.

Навбаҳор тумани ”Оқолтин “МФЙ отинойиси Хаққиева Ойсара.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш