НОШУКРЛИК ИНСОННИ ИККИ ДУНЁДА ҲАМ ХОР ҚИЛАДИ.

16-01-2023, 13:58 admin Мақолалар 174

НОШУКРЛИК ИНСОННИ ИККИ ДУНЁДА ҲАМ ХОР ҚИЛАДИ. Ҳозирги вақтга келиб ёш оилалар орасида ажримлар сони сезиларли даражада ортиб бормоқда. Ёшлар билан суҳбатлашганимизда келинларимизни оила қуришга тайёр эмасликлари яққол билиниб туради. Қизларни узатаётганимизда оилада бўладиган муаммоларни кўчага чиқармасликка, оила аъзоларини ҳурмат қилишликка ва сабр тоқатга ўргатишимиз лозимдир. Ёшларга ҳамма шароитни қилиб бериб ота-оналар ўзлари сабабчи бўлмоқда. Улар эса тўкин ҳаётга ношукрлик қилишмоқда. Оилада беш кун гўштлик овқат қилиниб икки кун гўштсиз овқат қилинганидан нолишади. Ахир оч қолишмаяптику ваҳоланки Пайғамбаримизни қизлари Фотима онамиз неча кунлаб оч қолганлар, лекин ҳеч қачон оталарига шикоят қилмаганлар.Келинларимиз Фотима онамиздан ибрат олишлари керак.Келинни онаси тўғри йўл кўрсатиш ўрнига қизига сен уларга чўри эмассан деб турса албатта оила бузиладида, шунинг учун ёш қайноналарни ўзларига ҳам қиз узатишдан олдин тушунтириш ишлари олиб бориш керакмикан деб ўйлайман.Ёшларни бир-бирларидан кўнгиллари совушлигига иккала қайноналар аксарият ҳолларда сабабчи бўлишмоқда. Жабрини эса гўдаклар кўришмоқда. Аллоҳга ҳар бир қилган амалимиз учун жавоб беришимиз бор. Кўзимизни очишимиз лозим. Умр оқар сув каби ўтиб кетмоқда. Зеро Аллоҳ бизга ақл, соғлик, фарзанд ато этибдими шукрини адо этайлик. Бир оила ажрашса Аллоҳни арши ларзага келаркан Аллоҳни ғазабидан қўрқайлик. Фарзандларимизни тўғри йўлга бошлайлик. Ҳеч бир бола ота ёки она меҳрига зор бўлмасин. Ота-онаси бағрида улғайсин. Кармана тумани "Дўрман" МФЙ отинойиси Расулова Ҳабиба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш