Оила ва никоҳ.
Оила ва никоҳ масаласи ниҳоятда кенг мавзудир.Ҳозирги кунда энг кӯп мухокома қилинаётган масала ҳам Оила,турмуш ва никоҳ масаласи бӯлиб қолди. Аллоҳ таъоло ҳазрати Одамни фақат ӯзларини яратиб қуймасдан Ҳавво онамизни ҳам қушиб яратди.Бундан ҷиқадики Одам Ато ва Момо Ҳавводан дастлабки Оила ташкил топди,бу оиладан инсоният насли тарқалди.Инсон улғайиб маълум ёшга етганда Оила қуриб яшашни истаб қолади. Оила қуришга ӯзини мукаммал тайёрман деб билган ҳар қандай йигит ҳам қиз ҳам ҳартамонлама етук бӯлиши лозим. Афсуски сӯнги вақтларда қизларни эрта турмушга бериш энг оғриқли муоммолардан бӯлиб келмоқда. Айрим ота-оналар ёшларнинг фикри билан қизиқмасдан тӯй қилиш тараддудларига тушиб қолмоқдалар. Ҳа нима эмиш ота-она тезроқ невара кӯриш ёки қари бобожон ва моможонлар ҳам невараларини фарзандларини кўриб қолсин деган мақсадларни рукач қилиб, йигит ва қизлар турмушга тайёрми йӯқми буёғига қизиқмайдилар ва уйламайдилар ҳам. Турмушга чиқадиган қиз ҳаётга тайёрми?
Турмушга чиқиш ёшига етди дегани оила қуришга тайёр дегани эмаску. Қиз бола турмушга чиқишдан олдин, эр олдидаги вазифалари, қайнона-қайнота олдидаги вазифалари уларга қиладиган муомила ҳурмат иззат кӯрсатиш меҳмон кутиш қоидалари, ширин ширин овқат тайёрлаш сирларини ва шунга ӯхшаш вазифаларга тайёр бӯлиши керак. Уйланадиган йигитнинг ҳам вазифалари бор, асосан йигит оила боқишга моддий жиҳатдан тайёр бӯлиши керак. Эрта турмушга чиққан қизларимизда кам қонлик, болалари ногирон ёки нобут бӯлиши, биринчи туғруқни оғир кечганлиги сабабли, бошқа ҳомиладор бӯлмаслик ҳолатлари онага руҳан ҳам жисман ҳам таъсир қилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)ҳадисларининг бирида шундай деганлар. "Эрларига меҳрибон, фарзанд кӯра оладиган аёлларга уйланинглар.Чунки мен қиёмат куни сизларнинг кӯплигингиз билан бошқа умматлар олдида фаҳрланаман".
Насл насабларимизнинг давомчилари бӯлиш фарзанд невараларимизни вужудга келишида қиз ва йигитларимиз баркамол соғ саломат бӯлишларининг аҳамияти катта эканлигини унитмайлик. Шундай экан, булажак келин киёвларимизни "ҳаёт"деб аталмиш оила карвонини ҷиройли етаклашига пухта тайёрлашимиз керак. Айниқса бӯлажак она, мураббия оила бекаси бӯладиган қизларимизни турмушга беришдан олдин тарбияси, соғлиги, касб ҳунар ӯрганиши, оила қайнона ва эри билан бӯладиган мунасабат ва муомилалари оиладаги вазифаларини яхши билиши йӯлида кўпроқ бош қотирайлик. Ана ўшанда жамиятимизга фойдаси тегадиган аҳил оилалар кўпаяди ва ажримлар сони иншааллоҳ камаяди.
Ғужбоқ тепа МФЙ отинойиси Очилова Майрам Мирзо қизи