Қайнона ҳам она.

21-02-2022, 11:18 admin Мақолалар 897

Қайнона ҳам она.

"Она "сӯзи қандай муқаддас сӯз
Оналар табаррук, улуғ зот.
Шундай экан нега "Она "сӯзи олдига "қайн" қӯшимчаси қӯшилиши билан у зот энди ёвуз бир кимсага айланиб қолиши керак.?
Нима учун айрим келинлар бу сӯзни эшитиб ранглари ӯчиши, ғазабга минишлари керак. Ҳатто айрим келинлар билан суҳбат қилганимда, "иккита калла бир қазонда қайнамаганидек,"Қайнона билан келин ҳам бир ҳовлида яшаолмайди "деб бемалол уялмасдан айтишадилар.Яхши ният билан келин олиб, кӯзининг оқу қораси бӯлмиш суюкли ӯғлини унга топшириб қӯйиб, энди "айрим келинларнинг дастидан ӯз уйига сиғмаётган оналар ҳам йӯқ эмас.
Оиланинг мустаҳкамлиги уҷун келин-куёв ҳам, ота-оналар ҳам оила ташқарисидагилар ҳам, баробар ҳаракат қилсак, кӯзланган мақсадга эришамиз. Янги оила қурган куёв хотинини ортиқча эркалатиб юбормай турмуш синоатларига тайёрлаб борса, хотиннинг энг биринчи бурчи эрга итоат эканини етказа олса ,келин ҳам бир гапдан қолса, тушган жойидагилар билан муроса қилса оилада уруш жанжал келишмовчилик бӯлмайди.
Ёки қайноналар сал бағри кенгроқ сабрлироқ бӯлишса, қайноталар ёшларга насиҳат қилишсалар
оиланинг бошқа аъзолари келин куёвнинг турмушига аралашмасалар ,оилада келишмовчилик чиқмас эди.
Оиладаги аҳилликка кӯп ҳолларда қайнона ва келинлар ӯртасида пайдо бӯладиган муросасизликлар раҳна соляпти. Оилада уруш жанжалга сабаб бӯладиган воқеалар ,келинни овқат тайёрлашни билмаслигидан, келинни эрталаб туриб қайнота-қайнонага салом бермаслигидан, қайнона-қайнотадан сӯрамасдан, ота-онасиникига ёки бошқа жойга чиқиб кетишлигидан, куёвни ишдан кеч келишлигидан бошланган беҳуда гаплар бора-бора оилани бузилишига олиб келади. Қадимда момоларимиз "келин олиш осон, қайнона бӯлиш қийин"деб бекорга айтишмаган.Келин келиши билан қайнона ҳамма юмушлардан фориғ бӯлиб "подшолик"тахтига ӯтирди дегани эмаску. Аксинча қайнона зиммасига катта маъсулият юкланади. Ахир" катталар ёшлар учун бир кӯприк "деб бежиз айтилмаган.
Мутахассисларнинг айтишларича оиладаги жанжалларнинг эллик фоизи қайнона келинларнинг келишмавчиликлари сабабли содир бӯлар эмиш. Айрим қайноналар келинининг ҳар бир ҳаракатидан нуқсон топиб, "ӯтирса-ӯпоқ,турса -супоқ "қилаверади. Оқибатда эса бир кун келинининг бардоши тугаб ,иш катта можорага айланади.Айрим ҳолларда икки ёш бахтига уларнинг ота-оналари ҳам золим бӯлиб қолишади. Эр-хотиннинг турмушига, ҳар бир майда чуйда ишларга қайноналарни аралашуви ,келинни ишларидан хато топавериш ёки ӯғлини рӯзғор тутишида ақл ӯргатиш, умуман ёшларни бӯлар бӯлмасга тергайвериш ҳам ёшларнинг ӯртасига совуқлик тушишига сабаб бӯлади. Инсонни энг яхши фазилатларидан бири унинг кечира олиш хислатидир.Кечириш динимизда мақталган.
Қуръони каримнинг ояти каримасида Аллоҳ таоло бандаларига қуйидагича хитоб қилган.
"Ва агар авф этсангиз ,кӯнгилга олмасангиз ва айбларини кечирсангиз, бас ,албатта Аллоҳ кечирувчи ва раҳимдил Зотдир "(Тағобун сураси 14-оят)
Кӯриниб турибдики кечиримлиликнинг фазилати улуғ экан. Катталар бу масалада фарзандларингизга ӯрнак бӯлинг.
Биз бир биримизни кечирсак болалар ҳам бир бирларини кечирадилар.Шу орқали оилалар тинч ва осоишта бӯлади.
Аллоҳ таоло бандаларини бир-бирларини кечирадиган солиҳ бандалар қилсин, доимо бир-бирларимизга меҳр муҳаббатлик ҳаёт кечиришликни насиб этсин.

" Навбаҳор" МФЙ отинойиси Ҳайитова Маҳбуба
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш