ТУРМУШГА ЧИҚАДИГАН ҚИЗ ҲАЁТГА ТАЙЁРМИ?
Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм. Ўн саккиз минг олам парвардигори Аллоҳ Субҳоноллоҳу таолога ҳамд, икки дунё Сарвари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруди саловотлар бўлсин. Инсон улғайиб маълум ёшга етганда оила қуриб яшашни истаб қолади. Чунки ўзи учун ҳаётнинг мазмуни оила қуриб яшашда эканлигини тушуна бошлайди. Мана шундай оила қуришга ўзини мукаммал таёрман деб билган хар қандай эркак хам, аёл ҳам хар тамонлама етук бўлиши лозим. Минг афсуски, кейинги вақтларда қизларни эрта турмушга бериш энг оғриқли, муаммоли масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Сабаби ота-оналар орзу хавасга тезроқ етишиш ёки бўлмаса оиласида қари бобожон ва бувижонлар бор бўлган оилаларда невараларини тўйини кўриб қолсин деган мақсадларни рўкач қилиб, ҳатто ёшларнинг фикри билан қизиқмасдан тўй қилиш тараддудларига тушиб қолмоқдалар. Йигит қизлар турмушга тайёрми йўқми бу ёғи билан қизиқмайди ва ўйламайдилар ҳам янги қурилаётган ҳар бир оиланинг мустахкамлиги, ундан соғлом авлод дунёга келиши, хотин қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш ва бошқа шу каби хаётий масалалардир. Турмушга чиқадиган қиз ҳаётга тайёрми ? Турмушга чиқишга ёши етди дегани, оила қуришга тайёр дегани эмаску.У турмушга чиқиб борган оилада: эр оиладаги вазифалари, қайнона ва қайнота олдидаги вазифалари, эрни яқинлари олдидаги, уларга қиладиган муомила ва хурмат иззат кўрсатиш, мехмон кутиш қоидалари ва шунга ўхшаш бир қанча қатор вазифаларга тайёр бўлиши керак. Эрта турмушни олдини олиш, деганда масала нафақат турмуш қуриш ёши хақида эмас, балки эрта турмушнинг ёшлар хаётига, саломатлигига салбий таъсири, инсонлар орасидаги инсонийликнинг қадрсизланишининг олдини олишдир. Ўйламай қўйилган қадам бир неча оиланинг ташвишига сабаб бўлади. Эрта турмушга чиққан қизларимизда камқувватлик, болалари ногирон ёки нобуд бўлиши, биринчи туғруқ оғир бўлганлиги сабабли, бошқа хомиладор бўла олмаслик ҳолатлари ҳам руҳан, хам жисмонан турмушга тайёр аёлларга нисбатан бир неча баробар юқоридир. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам хадисларининг бирида: Анас розияаллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ алайҳис салом дедилар: "Эрларига мехрибон, фарзанд кўра оладиган аёлларга уйланинглар. Чунки мен қиёмат куни сизларнинг кўплигингиз билан бошқа умматлар олдида мақтанаман" ( Имом Ибн Хиббон ривояти.) Насл набирамизнинг давомчилари бўлмиш фарзанд невараларимизни вужудга келишида қиз ва йигитларимиз баркамол соғ-саломат бўлишларининг аҳамияти катта эканлигини унутмайлик. Шундай экан, бўлажак келин-куёвларимизни " Ҳаёт" деб аталмиш ва айни вақтда катта маъсулиятни ва мустаҳкам оила қурилишига пухта тайёрлашимиз керак. Айниқса, бўлажак она, мураббийа, оила бекаси бўладиган қизларимизни турмушга беришдан олдин тарбияси, соғлиги, касб-хунар ўрганиши, маълумотли бўлиши, оила қайнона ва эри билан бўладиган муносабат ва муомилалари, вазифаларни яхши билиши йўлида кўпроқ бош қотирайлик.
"Дўстлик" МФЙ отинойиси Нафасова. Г