ВАТАННИ СЕВИШ ШАРАФДИР.

13-01-2023, 21:26 admin Мақолалар 208

ВАТАННИ СЕВИШ ШАРАФДИР.

Ватанни севиш уни соғиниб яшаш инсоният фитратида мавжуд бўлган нозик ҳисдир.Ислом дини таълимотида инсон ўзи яшаб турган Ватанини, динини, оила аҳлини ҳимоя қилиши энг улуғ амаллардан эканлиги таъкидланган.
Ислом дини Ватанни севишга, эл-юртга хизмат қилишга даъват этади. Қуръони каримда "...Эзгулик ва тақво (йўли) да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли) да ҳамкорлик қилмангиз!..." дейилади (Моида, 2).
Тинчлик Аллоҳ таолонинг улуғ неъмати бўлиб, уни сақлаш ҳар биримизнинг вазифамиздир.
Кишининг вафодорлиги унинг ўз ватани учун қайғуришидан билинади. Ҳақиқий ватанпарвар инсон Ватанни севибгина қолмай, унинг ободлиги, ривожи учун курашади.
Халқимиз тинчлигини, осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, бугунги кунда ҳар бир йигит-қизнинг орзуси ва бурчига айланиб бормоқда. Ўз юртини кўз қорачиғидай асраб -авайлаш инсон учун имон -эъдиқодини ҳимоя қилиш билан баробардир.
Ёшларнинг маънавий дунёсини заҳарлашга қаратилган турли хавф -хатарлар ҳам кучайиб бораётган бугунги кунда фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз Ватанига, тарихига, динига, анъаналарига содиқ бўлиб камол топишсин. Ҳар бир соҳа вакили ўз ишини, ўз вазифасини сидқидилдан мукаммал бажариши, ёшларнинг илм ўрганиши, касб-ҳунар эгаллашга интилиши, фарзандларимизни пухта таълим -тарбия олишлари ҳам ватанпарварликдир.
Мунаввар кунларнинг қадрига етиб, шукронасини қилиб яшаш ҳаёт тарзимизга айланиши керак. Айниқса, ёшларимизнинг тинчликнинг қадрига етишга ўргатиш, бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолмасликлари учун тарғибот ишларини олиб борсак Ватанимиз гўзал боғга айланади. Инсонни ватани, халқига бўлган садоқати уни шу ватанга қай даражада ҳисса қўшиши билан ўлчанади.
Шариатимизда ватанни ҳимоя қилган инсонга улкан ажр ва савоблар ваъда қилинган. Ҳар қандай яхшилик мукофотсиз қолмайди. Аллоҳ таоло: "Яхшиликнинг мукофоти факат яхшиликдир", деб марҳамат қилган (Ар-Роҳман, 60-оят). Демак, биз Ватанимиз равнақи йўлида солиҳ ишларни амалга оширсак, икки дунё саодатига эга бўлаверамиз.Аллоҳ таоло барчамизни умр аталмиш ҳар бир вақтимизни факат фойдали амалларга сарф этмоғимизни насиб этсин!

"Хомработ" МФЙ отинойиси
Норова Шаҳзода
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш