Мардлар қўриқлайди Ватанни!

14-01-2022, 08:43 admin Мақолалар 375

Мардлар қўриқлайди Ватанни!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!
Аллоҳга У Зотнининг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин ! Расули акрам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга битмас туганмас салавоту саломлар бўлсин !
Бизга аёнким тартиб бор жойда юксалиш, ривожланиш бўлади. Шу интизомни ҳаётимизга татбиқ этишда Ватан ҳимоячиларининг ўрни беқиёс. Она Ватанимиз Ер шари харитасида миттигина бўлиб кўринсада, бироқ унинг ютуқлари жаҳон оммаси назарида порлоқ юлдуздек кўзга ташланиб келмоқда. Ҳозирда юртимизнинг тинчлиги, тараққиёти равнақини кўриб, бу сўзнинг нақадар ҳақ эканига гувоҳ бўлиб турибмиз.

О, ота маконим онажон ўлкам
Ўзбекистон жоним тушай соянгга
Сендай меҳрибон йўқ,сенингдек кўркам
Римни алишмасман бедапоянгга!

Дарҳақиқат,буюк бобомиз Амир Темур икки дарё оралиғида давлат барпо этдилар.Бу давлатнинг довруғи кўп элларга етиб борди.Орадан талай вақт ўтиб,бизнинг мустақил Ўзбекистонимиз қад кўтарди.Бизнинг ватанимиз озод эллар қаторида ҳур ва мустақил бўлди.
Мустақиллигимиз мангу бўлиши, Ватан тинчлигини сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳарбий қўшинлари ўз юртларини душманлардан ҳимоя қилишни олдларидаги вазифа қилиб қўйдилар. Содиқ қолиш учун қасамёд этдилар. Ва шу йўлда жонлари фидо бўлиб хизмат қилмоқдалар. Улар юрни севиш, уни кўз қорачиғидек асраш, истиқлоли ва истиқболи, осойишталиги ва фаровонлиги учун курашиш, бу йўлда ҳатто ўз жонини тикиш каби маъсулиятни ўз зиммаларига олдилар. Уларнинг бундай шижоати таҳсинга лойиқ. 14-январ-Ватан ҳимоячилари куни. Бу кунда мамлакатимизда бу байрам кенг нишонланади.
Ҳакимлар айтадилар: "Кишининг вафодорлиги унинг ўз Ватани учун қайғуришидан, ўз аҳлини соғинишидан ва умрининг зое кетган лаҳзаларига надомат қилиб яшашидан билинади".
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:" Ким Аллоҳ таоло йўлида бир кеча-кундуз қўриқчилик қилса, унга бир ой кундузи рўза тутиб кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади "(Имом Насоий ривояти).
Ватанни ҳимоя қилиш ёшимиз, касбимиздан қатъи назар, ҳар биримизнинг чинакам шарафли бурчимиздир.
Ватан ҳимоячилари байрамингиз муборак бўлсин ! Шундай шарафли бурчни адо этишда Аллоҳ таоло доим сизга мададкор бўлсин !

ЎМИ Навоий вилояти бош имом хатиби хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш