Ватанни севмоқ иймондардир.
Инсон ўз Ватани азиз ва
муқаддасдир.Ватанни севиш ёки ватанпарварлик, хаёл ёки кўр кўрона эҳтирос эмас, балки у мухаббатга асосланган улуғ туйғу доно ақл фаолиятидир. Чўлда ўрмалаб юрган жониворлар ҳам
туғилишиданоқ ўз маконларини биладилар. Хавода учувчи қушлар хам денгиз ва дарёлардаги балиқлар хам ўз ошёнларини хис қилади, хатто асал ари ҳам шунга ўхшашлар ҳам ўз уйларини мухофаза қиладилар.Шунинг каби одамлар хам қаерда туғилиб парвариш топсалар ўша жойга меҳр қўйган бўладилар. Демак Ватанни севиб ватанпарвар бўлиш ундаги бор нарсани ардоқлаб соғиниб яшаш инсон табиатида табий туғма бўлади.Шунинг учун ҳам инсон ўз ихтиёри билан дунёни турли туман бурчакларига бориб илм ўрганса хам хунар ўрганса ҳам тижорат сафарига чиқса хам, хотто муборак хаж сафарига борса хам сафар давомида ўз Ватанини соғинади, қумсайди, она тупроғига талпинади.
Пайғамбаримиз (саллалоҳу алайҳи вассаллом)уз Ватанларига мухаббатли бўлганлар.
Мадина-и мунавварага хижрат қилиб туғилиб ўсган Ватанлари Маккаи мукаррамага юзланиб қалблари эзилиб кўзлари ёшга тўлиб шундай хитоб қилардилар: "Қандай хам яхши шахарсан! Қандай хам севимликсан! Агар қавминг мени сендан қувмаганида сендан бошқа жойда яшамас эдим".(Имом Термизий ривояти) Ватанпарварлик-Ватан билан ўзини бир бутун деб билиш, унинг тинч хотиржамлигини сақлашда ,хар қандай вазиятда ватанни унинг манфаатларини химоя қилиш ундаги инсонларни қадрлаш меҳр мухаббат қуйишдир.Ватанни севиш унинг тинчлиги ва осудалигини сақлаш барча касб эгаларининг эркак ва аёлнинг ёшу қарининг бирдек бурчи, вазифасидир.Доим хушёр ва огоҳ яшаш бугун кун талаби.Она ватанда миллатлар аро тотувлик диний бағрикенглик мухитини сақлаш ўзаро меҳр мухаббат тинчлик ва барқарорликни сақлашда ғоятда аҳамиятлидир.
Ватанни севиш шак шубҳамиз имондир.Жаннатмонанд бу диёр Аллоҳ таолонинг иномидир.Унда туғилиб вояга етиб Аллоҳ таоло берган неъматлар билан рисқланиб ҳаёт кечирамиз.Аллоҳ таоло Ватанга мухаббатни қалбимизга солгувчидир.Умар Ибн Хаттоб (Розийаллоҳу анҳу):"Аллоҳ таоло юртларни ватан мухаббати билан обод қилади," дейди. Яна бир ўринда : Агар ватан муҳаббати бўлмаганида юртлар хароб бўлар эди.)дейди.Муқаддас юртимизда инсон унинг хаёти хуқуқ ва эркинлиги энг олий қадрият сифатида эзозланади. Эъзозлаш, хаётимиздаги барча янгиланишлар ва ўзгаришлар, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳатлар авваломбор инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлигини яна бир амалий ифодасидир.
Аллоҳ таоло ватанни севиб, элу халқни эъзозлаган ва Ватан фаровонлиги учун хизмат қилаётган барча юртбошларимизни икки дунёсини обод қилсин.Амин
Хатирчи туман" Буғирдоқ " МФЙ отинойиси Миртазаева Робия