Ражаб ойининг ҳислатлари

18-03-2020, 15:08 admin Мақолалар 1 085

Ражабойи хижрий қамарий ойларини еттинчиси бўлиб хисобланади. Аллоҳ таоло бир йилни 12 ойга бўлди ва 4 тасини Хурум ойи деб атади. Бу тўрттала ойда Аллоҳ уруш қилишни, жанжал қилишни харом қилиб қўйди. Булар Зулқада, Зулхижжа, Мухаррам ва Ражаб ойларидир. Ҳозирги ойимиз Ражаб ойи бўлиб, бу ой динимизда қадрланади. Бу ойда урушганлар, аразлашганлар бўлса ораларини ислоҳ қилиб олишлари чиройли амаллардандир. Аллоҳим Ражаб ва Шабон ойини бизга барокатли қил ва Рамазонга етиштир. Ражаб ҳурмат, ҳаё қилмоқ дегани. Бу ойда ёмон амаллардан, нафсимиздан тийилсак, рамазонга тайёргарлик бўлиб амалларимиз ҳаё билан ҳурмат билан мужассамлашади. Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаллам бу ойда нафл рўзалар тутганлар. Баъзида шунақа рўза тутар эдиларки, кўрганлар бу киши ҳеч қачон оғиз очмасалар керак деган фикрга борар эдилар. Баъзида шунчалар рўза тутмасдан юрар эдиларки, кўрганлар бу киши ҳеч қачон рўза тутмасалар керак деган ҳаёлга борар эдилар. Бу ойда мана шу куни махсус ибодат қилинг ёки рўза тутинг деган кўрсатмалар йуқ, лекин имкониятимиз келишса, соғлигимиз кўтарса бу ойда рўза тутиш фойдадан ҳоли эмас. Чунки Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар. Ражаб ойида қуйидаги муҳим воқеалар бўлиб ўтган. Биринчиси; Нуҳ Алайҳиссалом тўфон бошланганида Ражаб ойининг биринчи куни кемага чиққанлар. Иккинчиси; Расуллуллоҳу алайҳи вассалламга илк ваҳий Ражаб ойида нозил бўлган. Учинчиси; “Исро” ва “Мерож” кечалари ҳам айнан шу ойда содир бўлган. Ражаб ойи динимизда улуғланади. Бу ойнинг яна бир исми “Асом-Кар”дир. Ражаб ойи тугагач Аллоҳнинг ёнига юксалар экан вашунда Аллоҳ бандаларнинг ибодатлари ва гуноҳлари ҳақида сўрар экан. Шунда бу ой бандаларнинг ибодатлари ҳақида ҳисоб бериб, гуноҳ ишларини кўрмадим деб жавоб берар экан. Ражаб ойи Аллоҳни, Шабон ойи Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васалламни, Рўзаи-рамазон ойи бандаларнинг ойларидир. Ражаб ва Шабон ойида қилинган барча яхши амаллар Рамазонга таъзимдир. Росулимиз Аллайҳиссалам Ражаб ойига етганларида шундай деб дуо қилар эдилар. “Аллоҳим Ражаб ва Шабон ойларида бизга барака бериб, бизни Рамазонга етказгин”. Бугунги кун олимлари кашфиёт қилаётган тадқиқотларни Росулимиз алайҳисалом бундан 1500 йил аввал кўрсатма бериб кетганлар. Рўзани ҳар ойнинг бошида, ўртасида ёки охирида уч кун, ёки тўлин ой кечаларида ҳар ойнинг 12,13,14,15-кунларида тутса мақсадга мувофиқ бўлади. Илмий тадқиқотларда айнан тўлин ой кечаларида сув тошқинлари, руҳий касалликларни қўзғалиш ҳолатлари кўплаб кузатилади. Таҳлил қиладиган бўлсак айни мана шу тўлин ой кунларида ойнинг сув сатҳига нисбатан таъсири бўлиб, тортишиш кучи натижасида сув тошқинлари ва руҳий қўзғалишлар юзага келар экан. Айни мана шу кезларда руҳий хаста кишилар касаллик қўзғалиши натижасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кузатилар экан. Маълумки, инсон организмининг 70-80 фоизини сув ташкилэтади. Агарда инсон мана шу кунларда рўзадор бўладиган бўлса, инсон организми сувсизланади, сув миқдори камаяди, ойнинг организмдаги сув сатҳига нисбатан таъсири сусайиб, руҳий холатлар меъёрида ўтишига олиб келади. Бу демак, олимларимизнинг тадқиқотларида шариатимизнинг кўрсатмалари тўғри эканлигида ўз исботини топади. Минг афсуски, мана шундай жаннатмакон юртимизда Аллоҳнинг беҳисоб неъматларига шукрона қилишнинг ўрнига ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳали–хануз учраб турибти. Шариатимиз кўрсатмаларига амал қиладиган бўлсак, Аллоҳ бандасининг ҳар икки дунёсида ҳам яхшиликларни ато этади. Муборак ойларда дуо қиламиз, Аллоҳим Ражаб ва Шабон ойларини бизларга барокотли қилиб, Рамазон ойларига эсон-омонликда етказсин.

Вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова



скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш