Меҳр- оқибат инсонларга хос фазилат.

7-01-2023, 16:24 admin Мақолалар 249

Меҳр- оқибат инсонларга хос фазилат.

Исломий таълимот бизни доим яхшиликка ундайди. Қоқилиб, турли-хил балоларга дучор бўлишимиз эса бизни шу таълимотни яхши билмаганимиздан ва илмсизлигимиз туфайлидир. Кўзларимизни каттароқ очиб фикр юритиш вақти келмадимикан? Ёнимиздаги оддий ҳақиқатлар қолиб, кимларнингдир асоссиз гапларини рўкач қилиб, қанча гуноҳларни елкамизга ортиб қўймаяпмизми? Огоҳлик бизни доим сергаклантириб, ўзимизни тафтиш этишгача олиб борсинки,зора хато қилишдан тийила олсак. Баъзан бизни қалтис вазиятга солиб қўяётган ҳолатлар учраб турибдики, ногаҳон айбдорни излаб ўйланиб қоламиз. Ака ва укалар орасини, қариндошлар орасини бузиб, гўёки хурсандчилик нашидасини сураётган оқибатсиз яқинларнинг учраб тураётгани ҳаммамизни бирдек хавотирга солиши керак. Асосан аёлларимизнинг бу борадаги макр-ҳийласи ёшларимизга салбий таъсир қилмай қолмаяпти. Дарҳақиқат, бизга оддий,унча аҳамиятсиз кўринадиган баъзи масалалар,аслида келажигимизнинг юксалишида жиддий салбий оқибатларни келтириб чиқарувчи омил бўлиши мумкин.Айниқса марака маросимларда бўлаётган нохуш ҳолатлар,мана шундай салбий оқибатларнингнинг таъсири сабаб келиб чиқмоқда.
Отадан бевақт етим қолган беш фарзанд жуда бир-бирига меҳр-оқибатли эди. Онага суянчиқ. Катта ўғил ота ўрнида ота бўлиб, укаларини барча таъминотини қилди. Уларни уйлантирди. Уйли жойли қилди. Охир-оқибат аёлларнинг ҳаддан ошиши қариндошлик ришталарини узиб ташлади. Бир ҳовлида барча нарса тенг тақсимланган гўзал онлар орзуга айланиб, унинг ўрнини қизғонишлар, ажратишлар эгаллади. Ваҳолангки, бу фожеани олдини олиш ўрнига укалар жонбозлик кўрсатиш эмас, аёлларига ёрдамчи бўлишди. Ҳа тўғрида. Нега керак оилавий тинчликни бузиш? Акам яхшилик қилиб, бурчини бажарди. Менга эса имкон йўқ деб ўзимизни овитдик. Нақадар биз худбинмиз. Ҳамма нарсани оддийгина ва қийинчиликсиз еча оламиз.Бу ҳолат кейинчалик фарзандлармиз бошига тушиб қолиши ва улар биздан нақадар ёмон ўрнак олиши ҳақида ўйлаб кўрмаймиз.Эҳ,инсофи йўқ укалар,сизлар ота ўрнида ота бўлган акани ҳаққини адо эта олмаётган бир вақтда жамиятга,элу юртга қандай қилиб нафингиз ета олиши мумкин.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ака-укаларнинг каттасининг кичигидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққичадир" дедилар (Ҳусайн Марвазий ривояти).
Катта аканинг ҳаққи отанинг болага бўлган ҳаққичалик эканлигини яхши тушунган ҳолда, отага оқ бўлишдан сақлангандек катта аканинг қалбини оғритиб қўйишдан сақланмоғимиз лозим. Юқоридаги ҳадиси шарифга ота-боболаримиз амал қилиб келишган,биз ҳам уларга эргашиб,ҳақ йўлни тутайлик,зора шунда нажот топсак.
Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш