Аҳилликда барака бор!

29-12-2022, 00:09 admin Мақолалар 216

Аҳилликда барака бор!

Кўпчиликни ўйлантираётган долзарб мавзулардан бири бу ишончни суиистеъмол қилиш, бунинг оқибатида келиб чиқаётган кўнгилсизликлар ва унинг талофатлари. Бир қарашда оддий ва унча эътиборга молик эмасдай кўринаётган бу офат, афсус барчамизни орамизда ғимирлаб, илондек ўз заҳрини сочмоқдаки, унинг оқибатлари ҳам шунга яраша бўлмоқда. Ҳозирда кўпчилигимизни хавотирга солган ўринли савол туғилади. Кимга ишонсам бўлади ? Бир қарашда ишончли, сизга содиқ кўринган дўслариз ҳам орқа ўгирмай сизга хиёнат қилмоқда.Жамоатни пароканда қиладиган, юксалишни йўлига ғов бўладиган иллат-ишончни оқлай олмаслик. Нафсимиз бизни алдов йўлларга бошлайди. Фойда ортидан қувиб, дунё матоҳларига меҳр берганингни билмай қоласан. Савоб йўлларинг тўсилиб, ҳеч оғринмай гуноҳлар сари одимлайсан. Юқори томон кўтарилиш учун энг яқининингни ҳам обрўсизлантириб сотишга тайёр турасан. Натижада биродарингни сенга бўлган ишончи йўқолади. Ишончсизлик бор жойда эса ҳамма хавотирда бўлиб ўсишнинг йўли тўсилади. Сизга савоб йўлини танлаганингиз учун аҳоли орасида эзгуликни тарғиб этувчилар дея ишонч билдирилди. Уни оқлаш эса ҳаммамизни ўз қўлимизда. Барча эзгуликларнинг боши ишонч. Бу гўзал хислат бор жойда тараққиёт кучаяди. Кўнгилллар хотиржам тортиб оилалар мустаҳкамланади. Ташкилот ва муассаларда бирдамлик, жамланиш оқибатида барака ёғилади. Огоҳ бўлиш керакки, бўлиниб кетиш, тарқалиш азалдан нохушликларни келтириб чиқарган салбий оқибатлардандир. Бизни яхшилик, меҳр муҳаббат, Аллоҳ розилиги йўлида босадиган ҳар бир қадамимиз жамлаб бир жамоа ҳолига келтирди. Сафимизни кенгайтириб, Аллоҳнинг энг олий мукофотига сазовор бўлайлик. Ахир яшашдан мақсадимиз шу эмасми ?
Абу Саид ал-Ҳудрийдан (р. а) ривоят қилинади. "Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда ўтирдилар. Биз эса атрофларида ўтирдик. Шунда у зот:" Ўлимдан кейин сизлар ҳақингизда қўрқадиган нарсам дунё ўз гўзаллиги-ю ажойиботларини очиб, сизлар ўшанга () бўлишингиздир "-дедилар".(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Дарҳақиқат, бизни дунё гўзалликлари ўзига маҳлиё қилиб, савоблардан бенасиб қилмаётганмикан. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хавотирлари ўринли бўлиб, барчамизни ҳушёрликка чорлаши лозим. Зеро, бизга берилган бу имкониятлар кейин берилмаслиги мумкин!

Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш