"Ҳамроҳимиз шайтон бўлишига йўл қўймайлик".

17-11-2021, 14:05 admin Мақолалар 475

"Ҳамроҳимиз шайтон бўлишига йўл қўймайлик".

Ҳозирда кўплаб аёлларимизнинг турмуш ўртоқлари ўзга юртларда ишлашга кетишган. Баъзи аёлларимизнинг турмуш тарзи яхши бўлса, баъзисиники аянчли ҳолда. Таянчи бўлмагач ҳар хил фасод гаплар кўплаб асаббузарликларга сабаб бўлиши сир эмас. Гулзира синглимизни ҳам худди шундай синовлар қалбини яраламоқда. Эри Россияга кетиб ҳаёти издан чиқиб кетишига оз қолди. Қайнона қўшнидан ҳам, кичик ўғлидан ҳам уни рашк қилмоқда. Энг ачинарлиси келинни қайнотага тенглаштираётгани. Нақадар даҳшатли айблов. Келин бундай иснодни ҳазм қила олмай ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди. Аммо ўз вақтида огоҳ бўлиб, уни олди олинди.
Ё Роббим ўзинг берган омонатни ўзинг вақти етганда олишликни бизларга насиб этгин. Ғазаб устунлик қилиб хато қилиб қўйишликдан асра. Бизларни шайтонга йўлдош қилма. Шайтон доим бизни йўлдан адаштиришга ундайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "Ким Раҳмон Эслатмасидан юз ўгирса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўямиз ва у ўшанга ҳамроҳ бўлади" (Зухруф, 36).
Дарҳақиқат, Буюк Зотнинг раҳматидан умид узар эканмиз, албатта шайтоннинг найрангига учиб, покиза аёлларимизга ёмон гумонда бўлиб, охиратдан бенасиб бўлишимиз табиий. Аллоҳим барчамизни ёмон гумонлардан узоқлаштириб, тақводорларга пешво қилсин !

Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш