Ҳар кун тонгда уйғониб, фарзандларимни мактабга юборар эканман, кўнглимни ярми ҳуввилаб турганини сезаман. Қўлим ишга бормай, ҳаётимнинг мазмуни йўқолгандек гўё. Доим эримдан аразлаб юрганимни эслайман. Инжиқлигидан тўйиб, уйдан бош олиб чиқиб кетгим келарди. Энди нима бўлди ? Неча кундан бери уйда бўлмаганига кўниколмаяпман. Жаҳл қилишини, ҳамма ишимни тергаб туришини соғиняпман.
Инсон ўзи қандай нозик бир ҳилқат қилиб яратилганки, унинг ички ҳиссиётларининг жунбушга келиши ҳайратланарли. Ёнингда турган инсонни қадрини билмайсан. Доим унинг камчиликларини рўкач қилиб нолийсан. Худди у бўлмаса ҳаётинг гўзал ва мазмунли бўладигандек.
Афсус, буларнинг барчаси рўё.. Чунки, бахт ҳам, барча яхшиликлар ҳам улар билан бирга.
Ҳаётимизни жуфти ҳалолимизсиз тасаввур эта олмаймиз. Аммо бу ҳаёт йўллари доим биз истагандек равон эмас. Унинг бардошимизни синовчи тўсиқлари жуда кўп. Бизни шу синовлар қаддимизни букилишига, мунғайиб эзилиб қолишимизга сабаб бўлади. Лекин доим олға интилиб, Аллоҳнинг синовларига сабрли бўлишимиз бизни улғайтиради. Барчани ҳаловатини бузган коронавирус касаллиги бизни ҳам четлаб ўтмади. Касаллик билан оғриб қолган умр йўлдошимга неча кундирки ёрдам бера олмайман. Унинг ҳаёт билан курашиб, яшашга нечоғлик интилаётганидан эзиламан. Сунъий нафас олиш ускунаси орқали тириклик нашидасини сураётган, ускунасиз эса аҳволи оғирлашаётган эримга қараб, биз нақадар ношукр эканлигимиздан оғринаман. Берилган неъматлар учун қайта-қайта шукр қиламан. Чунки инжиқлиги кўп бўлсада эримнинг ёнимда бўлиши улкан бахт экан! Сени еру кўкдан қизғониб, ҳар бир ишингни тергаб туриши бу улкан бахт экан. Дастурхонинг тўла неъмат, ризқингни тўкислиги бу катта бахт экан. Ҳар бир олаётган нафасингни қийинчиликсиз танангга қувват бўлаётгани бу катта бахт экан.
Эй инсон ёнингдаги бахтни қадрлашинг учун сенга шундай мусибатларнинг етиб туриши лозим эканлигини билганингда эди. Аллоҳнинг ҳеч бир азиятидан нолимас эдинг. Мол-бойликнинг пашшанинг қанотичалик қадри йўқ бу дунёда савоб ишларни қилишда шошилган бўлардинг. Ҳозирда шифокорларнинг беминнат жонбозликларини кўриб, улар учун Яратганга дуо қиляпман. Беморларнинг соғайиши учун улардан ширин сўзини аямаган, уларни ҳаётга қайтариш учун ҳаловатидан воз кечаётган қадрли инсонларга Аллоҳнинг раҳматлари ёғилсин!
Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "Кимки бу дунё савобини истаса,(билиб қўйсинки) Аллоҳ ҳузурида ҳам бу дунёнинг, ҳам охиратнинг савоби бордир. Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи Зотдир" (Нисо, 134).
Дарҳақиқат, мусибат етганда сабр қилиш, синовларга шукр қилиб, Аллоҳдан савоб умидида бардошли бўлиш ҳар бир мўминга хос фазилатдир. Бирдамликда бир-биримизни қўллаш, қийинчиликларни енгишда биродарларимизга ёрдам бериш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Буни кимдир билиши ёки риё учун эмас Аллоҳ розилиги учун қилиш ажримизнинг зиёда бўлишига сабаб бўлиши мумкин !
Ахир барча нарсадан хабардор бўлган буюк Зот эшитувчи ва кўрувчидир. Зора меҳрибон ва раҳмли Зот шу мусибатлар ила бизни гуноҳлардан поклаб, раҳматига мушарраф қилса...
Қизилтепа тумани отинойиси Шоназарова Меҳригул