Заковатли, соғлом авлод-буюк келажагимиз.

5-01-2023, 15:10 admin Мақолалар 2 179

Заковатли, соғлом авлод-буюк келажагимиз.
Бу дунёда неки жонзот бўлса, барчаси боласи учун қайғуради, оғзида дон ташиб бўлса-да полапонини боқади, ҳимоялаб вояга етказади. Яратилган мавжудотлар орасида энг улуғ, энг мукаррам этиб яратилгани Инсон. Фарзанди унинг саодати, келажаги. Шу келажагининг бахти, равнақи йўлида бутун борлиғини, керак бўлса бутун умрини бағишлайди. Бу борада ўзбек миллатига етадигани кам бўлса керак. Фарзанд кўриш, уни саломат улғайтириш, камолини кўриш энг олий бахт ҳисобланади. Оила қурган икки жинс вакили борки, бу эзгу орзуга етиш билан саодатлидир. Оила эса жамиятнинг муҳим бўғини, чунки, мамлакатнинг келажаги, равнақи шу юрт фарзандларига боғлиқ. Жонажон Ўзбекистонимиз ҳам мустақилликка эришган кунлардан бошлаб миллат тақдири, мамлакат келажаги учун қайғуриб, унинг учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири деб белгиланди. Бунинг амалдаги исботини йилларнинг номланишида ва ижросида ҳам кўришимиз мумкин. Ўтмишга назар солсак: "Оила йили(1998)," "Аёллар йили" (1999), "Соғлом авлод йили" (2000), "Ҳомийлар ва шифокорлар йили" (2006), "Соғлом она ва бола йили" (2016), "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" (2021). Давлат дастурлари замирида она ва бола саломатлиги, Ватан равнақи масаласи ётади. Жисмоний ва маънавий соғлом фарзанд ота-онанинг бахти бўлса, Ватан равнақидир, мустаҳкамлигидир.
Буюк аждодимиз имом Мотуридий ҳазратларининг "Тириклик ҳикматини соғликда деб билгин", деган пурҳикмат сўзлари нақадар тўғри эканини ҳаётнинг ўзи бот-бот исботламоқда. Соғлом онадан-соғлом бола, соғлом боладан-соғ-омон, келажаги бутун Ватан бунёдга келади.
Ҳурматли Юртбошимизнинг: " Янги Ўзбекистон-мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади",-деган ғояни илгари суриши, шу асосда кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишдаги улкан ҳаракатлар юрт келажаги, шу юртнинг фарзандлари учунлигини ҳис қилмоғимиз лозим. Давлат, Юртбошимиз юритаётган сиёсатнинг моҳиятини англаган ҳар бир ёш авлод, Ватан равнақи учун ўз ҳиссасини қўшишга эришмоқда. Буюк Соҳибқирон бобомиз Амир Темур ҳам: "Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир", деган ҳикмати ишбилармон, халқ фаровонлигини истаган, жонбозлик кўрсатаётган халқимиз вакилларига аталгандир.
Энг баланд минора ҳам ердан кўтарилади. Давлатимиз раҳбари мустақил юрт равнақи йўлидаги азму қарорларида йилларни бежиз номламаяпти. Ҳар бир номланиш остида меҳр, хизмат, эзгу режа, юрт, халқ фаровонлиги ётади. Муҳтарам Президентимиз 2022-йил, 20-декабр куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномада тугаётган йилни сарҳисоб қилар экан, эзгу режаларни баён қилди. Шу билан бирга тараққийлик давоми сифатида 2023-йилни" Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб эълон қилди. Мурожаатнома эзгу мақсадлар режасини баён этган Буларнинг барчаси Ўзбекистон халқи учун, ёшлар учун, юрт равнақи учун. Лекин тилак, мақсад борки ҳаракат бўлмаса, рўёбга чиқмайди. Президент эзгу режаларини амалга ошириш учун ҳар бир фуқаро--Президент, вазирлар, сенатлар, ҳокимлар оддий халқ барча-барчаси бир ёқадан бош чиқариб жипс ҳаракатда бўлмоғи лозим.
Ватан равнақи учун жон куйдириб илми, шижоати билан хизмат қилаётган ёшларга боболар ўгити: "Шижоатли кишиларни дўст тут, чунки Тангри таоло жасур кишиларни ардоқлайди". Ёшлар учун очилган имконият эшикларидан унумли фойдаланинг. Юрт тараққиёти Сизнинг қўлингизда. Биз сизларга ишонамиз, азиз фарзандларимиз!

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш