“Оила қуриш ва солиҳ фарзандлар кўриш”.

14-03-2022, 13:09 admin Мақолалар 690

“Оила қуриш ва солиҳ фарзандлар кўриш”.
Бизни йўқдан бор қилиб яратган ва гўзал суръат берган Аллоҳ таолага беадад шукроналар ва ҳамду санолар бўлсин.
Умматларига динни мукаммал етказиб, ҳамда ўзлари гўзал наъмуна бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруди саломларимиз бўлсин. Оила қуриш ва солиҳ фарзандлар кўришни орзу қилмаган инсон бўлмаса керак. Фарзанд инсон ҳаётининг мазмуни, оиланинг мустаҳкам занжири. Яхши, солиҳ фарзанд ота-онасининг кўз қувончи ва бахт иқболидир. Улар ўз фарзандларини ақлли, одобли, соғлом, диёнатли, пок эътиқодли, ҳалққа нафи тегадиган қилиб тарбиялашлари керак. Ота-она тарбиясининг аҳамияти ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ҳадиси шариф ворид бўлган:”Ҳар бир фарзанд мусулмон фитратида туғилади, лекин уни яҳудийга айлантириб юборадиган ҳам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган ҳам унинг ота-онасидир”.(Имом Бухорий ривояти).Фарзандларни ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга ўргатиб бориш лозим. Ота-она, оила, маҳалла, мактаблар болалар тарбиясида жуда муҳим ўрин тутади. Фарзандларимизни чиройли одоб аҳлоқ, яхши тарбия олишлари учун барча шароит ва имкониятларни яратиш зарур. Энг биринчи навбатда ота-она фарзандига ўзлари ибрат бўлишлари керак. Ота ўз Аллоҳ таоло ман қилган ишларни қилиб турса боласини бу ишдан қайтара олмайди. Она ҳам фарзандини уриб, сўкиб, қарғаб, ёлғон гапириб туриб, боласидан ростгўйликни талаб қила олмайди. Ота-она ўзлари илмли бўлиб, Аллоҳни ва Расулини фарзандларига танитса, Қуръон ва суннатга амал қилса, шундагина фарзанд ота-онадан яхши тарбия ва ибрат олган бўлади.
Ҳар биримизни фарзандларимиз аҳли солиҳ-солиҳалардан бўлиб, юртга фойдаси тегиб хизмат қиладиган, ҳар икки дунёда қалбимизни, кўзларимизни қувончи бўладиган ва жаннатга етаклаб кирадиганлардан бўлишликларини Яратгандан сўраб қоламиз.
Зарафшон шаҳри “Алишер Навоий”МФЙ отинойиси М.Мелиева.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш