Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.
1--июн--Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг шодликларга тўла, қувончли, унутилмас байрам ҳисобланади.
Бола бу дунё, бу ҳаёт мазмуниниг ажралмас қисмидир. Боланинг табассумига дунёларни атагинг келади. Чунки, бола қувончимиз, келажагимиз, наслимиз давомчиси, кўз қувончимиз, умримиз мазмуни. Ўзбеклар болажон халқ.
Ушбу байрам кўпчилик давлатларда "Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни" сифатида ҳам эътироф этилади. Ватанимиз равнақи, халқимизнинг порлоқ келажагига, эзгу мақсадлар кўзда тутилган сиёсатларда ҳам болалар тарбияси четда қолмаган. Биргина болалар спортини олайлик, барча имкониятлар мужассам, келажак пойдевори мустаҳкам, илмли бўлиши учун "Ёш китобхон" танловлари, "Зулфияхоним издошлари" танловлари уларнинг рағбатлантириш юқори савияда ташкил этилган. Фарзандларимизни ҳам жисмонан, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш уларнинг бахту саодати ва фаровон келажагини қуриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодларни тарбиялаш мамлакатимизнинг устувор вазифаларидан биридир.
Инсон фарзанди учун яшайди, дилбандларига умрини бахшида этади.
Ушбу сана тарихига назар ташласак: "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" 1925--йил Женевада бутунжаҳон конференциясида эълон қилинган. Шундан буён, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида бу кун байрам сифатида нишонланади. Аммо
"Болалар куни" 1857-йил июн ойида АҚШнинг Челси шаҳрида черков пастори томонидан эълон қилинди. 20-ноябрдаги "Болалар куни" эса БМТ томонидан 1954-йил чиқарилган қарор билан мустаҳкамланган. Туркияда "Болалар куни" 1920-йил, 20-апрелда расмий равишда миллий байрам деб эълон қилинди. 50дан ортиқ давлатлар бу кунни нишонлашади.
Умумжаҳон болалар куни нафақат болалар кунини нишонлаш, балки бутун дунё бўйлаб зўравонлик, эксплуатация шаклидаги зўравонликка дуч келган болаларни ҳимоя қилишга ҳам чорлайди. Баъзи мамлакатларда болалар меҳнат кучи сифатида ишлатилади, қуролли можароларда аскар сифатида фойдаланилади, кўчаларда яшайди ёки ногиронлиги туфайли азобланади. Ҳозирги кунда 5--14ёшли болалар орасида миллионлаб оғир меҳнатга жалб қилинганлар бор.
Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Уларни асраб--авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир. Жонажон Ўзбекистонда фарзандларимиз ана шундай меҳр-муҳаббат, ғамхўрликлар оғушида вояга етмоқдалар. Байрамнинг мақсади кенг жамоатчилик диққатини болаларнинг юзида табассумни кўриш, уларнинг бахт-иқболи, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир. Зеро, келажак пойдевори мустаҳкам юрт асло кам бўлмайди. Фарзандларимиз бизданда бахтли, саодатли ҳаёт қуришга ҳақлидир. Чунки тинч юрт фуқароларимиз, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!!!
Фарзандларимиз мустаҳкам пойдевор бўлиб улғайсин. Барча фарзандларимизни Болалар куни билан табриклайман ! Омон бўлишсин.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.