Мустаҳкам оила – юрт равнақи
“Эй имон келтирганлар? Ўзингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлардан бўлмиш дўзахдан сақлангиз” (Таҳрим сураси, 6-оят)
Маълумки, инсон тақдири келажаги ҳаётидаги ютуқлари ёки маваффақиятсизлиги, бахтли ёки бахтсизлиги, касб танлаши ,ҳаттоки кайфияти унинг оилавий мухити билан боғлиқдир . Оила тақдири эса ўзига боғлиқдир . Жамиятнинг маънавий қиёфаси оилаларнинг қандайлигига бағлиқлиги азалий хақиқат. Чунки оила жамиятнинг ижтимоий- маънавий бўғини ,кичик бир вакили бўлиб ,айнан оилада халқимизнинг бугунги куни ва келажаги бунёд этади . Оила бу одоб аҳлоқ, хушмомилалик, меҳнатсеварлик асосида қурилган бўлиши инсонлар ўртасидаги муносабат ва мулоқотларда ўта муҳим ва инсонларни феъл –атвори ,юриш –туришида алоҳида аҳамият касб этади . Агар оила ўз фарзандини Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбияласа ,бу ҳис- туйғу унга бутун ҳаёти давомида ҳамроҳ бўлади.Мамлакатимизнинг мустақиллик даврида оилаларимизнинг ижтимоий ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ва кафолатловчи кўплаб муҳим қонун ва қарорлар қабул қилинди.Оиланинг маънавий –ахлоқий қиёфаси аждодларимиздан бизга ўтган билим ва тажриба, маданий қадриятлар асосида ва замондошларимиз эришган ютуқлар негизида барпо бўлади. Бизнинг давримиз оилаларимизга замонавий техналогия ва жаҳоннинг юксак тараққиётига эришган ривожланган давлатларида юз бераётган ўзгаришлар ҳақидаги тасаввур ва қарашлар ҳамда ахборотларнинг кириб келаётганлиги ажралиб туради . Бироқ ўтмишимизга назар ташлайдиган бўлсак ҳалқимизнинг оилавий анъана, урф-одатлари юқори маданий даражада бўлганлигини гувоҳи бўламиз .Зеро уйда оилавий муносабатлар қандай бўлиши эр-хотин хуқуқлари ва маъсулияти ,фарзанд тарбияси ,оиланинг барча масалаларига исломий ва конститутциявий ечимлар бордир. Ислом дини оила масаласига алоҳида ва ўта катта эътибор қаратган .Динимиз аҳкомларида оилавий муаммолар икир- чикиригача адолат билан тартибга солинган . Оилалари тинч тотув аҳил –иноқ ҳамда ҳамжиҳат бўлсагина шу давлатда ,шу жамиятда доимо осойишталик ҳукм суради. Бундай оилаларда дунёга келаётган фарзандлар баркамол ва соғлом бўлиб юрт равнақи ва эл фаровонлигига келажакда ўз ҳиссаларини қушадилар.
Зарафшон шаҳри “Юлдуз”МФЙ отинойиси Гавхар Рахимова.