Пайғамбаримизнинг муборак қўллари текган қўй.

1-01-2023, 01:12 admin Мақолалар 272

Пайғамбаримизнинг муборак қўллари текган қўй.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи вассаламга оид хар бир нарсада барака бор экан.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи вассалам, Абу Бакир Сиддиқ ва у кишининг иккита ғуломлари,битта йўл бошчи. Беш киши хижратга чиқганлар.Мушриклар айғоқчилари изғиб юрибди.Мухаммадни ушланглар деб буйруқ берилган.Ким Мухаммадни ушласа катта мукофот ваъда қилинган.Улар махфий йўлга чиқдилар, аввалига Мадина томонга эмас тескари томонга юришди.Савр тоғида яшириниш учун Макка томон йўлга тушдилар.Йўлда кетаётиб оч қолдилар, сувсадилар қарасалар чўпоннинг бир чодири бор экан.Чўпон чодирда йўқ молларни хайдаб кетган.Чодирда чўпоннинг хотини бор экан. Пайғамбаримиз чодирга бордилар лекин ўзларини танитмадилар,чунки махфийлик биринчи ўринда турибди .Хамма ёқда мушрикларнинг айғоқчилари Изғиб юрибди. Ўзларини танитмадиларда егуликка ва ичгуликка бирор нарса сўрадилар .У аёл бизда егуликка хеч нарса йўқ эй чиройли юзли мусофирлар деди, ниманг бор бўлмаса дедилар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам.Юришга ярамайдиган бир қари қўйим бор деди аёл, ўшани бизга кўрсат дедилар.Олиб чиқди қўй оёқда туролмайди болалашдан хам қўзилашдан хам қолган.Изн берасанми уни елинини силасам дедилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам аёлга.Аёл мархамат деди. Халиги қари қўйни елинига икки марта қўлларини текизувдилар елини шишиб кетиб сут оқа бошлади.Бешта эркак туйгунча сут ичдилар, аёл хам ичди яна уйидаги хамма идишларни сутдан тўлдириб бердилар.Миннатдорчилик билдириб қайтиб кетишди мехмонлар.Бир оздан кейин чўпон келади қўйларни хайдаб,қараса уйига файз кирган.Хамма ёқда сут бор,халиги юраолмайдиган қўй диркиллаб турибди,елини сутга тўла.Нима бўлди эй Умми Мабат деб хотинидан сўради. Шунда хотини Пайғамбаримизни сифатлаб бир шеър айтади чўпоннинг хотини.Шундай одам келди юзлари гулгундай,қошлари қалин қора,сочлари тим қора,кўзларини оқи оппоқ,қораси қоп қора,бўйлари узунликга мойил,тишлари садафдай,чиройли тасвирлаб берди аёл.Эй онаси эсингдами Маккага борганимизда эшитган одамку,охир замон пайғамбари.Агар уйда бўлганимда у кишига иймон келтирган бўлар эдим дейди.Умми Мабатни акаси учовлари Мадинага бориб исломни қабул қилдилар. Сахобалик топганлар.
Қисса,: Имом Захабийнинг китобларида ва кўп китобларда келтирилган хижрий 18 йилда очарчилик бўлиб ўша йилда бир қишлоқ омон қолади.Бу қишлоқни очликдан сақлаб қолган нарса Умми Мабатнинг халиги қўйи эди дейди .Халиги воқеадан ўн саккиз йилдан кейин бўлаяпти бу очарчилик.Ўн саккиз йил илгари бу қари қўй эди.Орадан ўн саккиз йил ўтди бола туғмаса хам хали сут бераяпти.Унинг сутидан бутун қишлоқ омон қолади.Одамлар хайрон бўлишади бу қандай бола туғмаса хам сут беради деб. Чунки унга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг муборак қўллари текган эдида азизлар.

Навоий шаҳар "Ўзбекистон" ва "Ёшлик" МФЙ отинойиси Н.Ш.Касимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш