Менинг отам

28-08-2017, 22:02 admin Мақолалар 1 838

ОТА

Буни билган ўғил У кишини яхши бир ошхонага олиб борибди. Аввалига ОТА кабобини ўзи ейишга харакат қилибди. Ҳар сафар овқатини оғзига олиб борганида қарилиги сабабли қўллари титраб таоми соқолию атрофига тўкилибди.
Ошхонада ўтирганларнинг назари уларга қаратилди. Пастназар қарашлар, масхаромуз жилмайишлар ва кайфияти бузилган чехралар. Ўғил эса сабр билан ОТАсига таомини едиришни бошлади. Нихоят таом тугади, ўғил ОТАсини сув олдига етаклади, оғиз-қўлларини, ёғ томган соқолини ювиб қўйди, кўзойнагини артиб тақиб қўйди. Кейин эса ОТАсини қўлтиқлаб чиқиш томон юрди. Норози назарларга қарамай ўғил хурсанд эди, чунки ОТАсини хурсанд қилган эди у.
Овқат пулини тўлаб чиқиб кетаётган ўғил ортидан бир амакининг овози эшитилди:
—- Хой ўғлим бу ерда бир нарса қолдирдинг унутма.
Яна назарлар улар тарафга бурилди.
Бир оз ўйланган йигит:
—- Хеч нарса қолдирмадим амаки – деб жавоб берди.
Амаки:
—- Болам сен бу ерда жудда қимматбахо нарса қолдирдинг !
Шошиб қолган йигит :
—- Нима қолдирибманки амаки ?!
—- Сен бу ерда хар бир фарзанд учун дарс, хар бир ОТА учун умид қолдириб кетаяпсан !
Бир муддат ошхонани сукунат қоплади, хамма қилган ишидан, фикрларидан уятда қолди.
Бу кишилар унутишган эди бир пайлар ОТАларидан нажот топганларини:
—- ОТА менга шуни олиб беринг...
—- ОТА мен шуни хохлайман...
—- ОТА мен фалон жойда ўқишни хохлайман..
—- ОТА пулим тугади...
—- ОТА ўртоқларим билан фалон жойга айлангани бормоқчимиз..
—- ОТА....
—- ОТА...
Аммо бирор марта айтишмаган эдики:
—- Ёнимда эканлигингиз мен учун хар нарсадан афзалдир ОТА !скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш