Ички ишлар ходимлари байрам муборак бўлсин!

25-10-2021, 19:40 admin Мақолалар 467

Ички ишлар ходимлари байрам муборак бўлсин!

Барчамизга маълумки , бу улуғ кун, юртимизда “Ички ишлар ходимлари куни” ни нишонлаш кунида турибмиз.
Бу кундан фойдаланиб жамиийки бу касб соҳибларини байрамлари билан муборакбод этамиз. Шу ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сўзларини эслашликни жоиз деб билдим.-“ Иккита кўз борки, бу кўзни қиёматда дўзахни ўти куйдирмайди, ана шу иккита кўзни эгаси шуларки,биринчиси бу кўзнинг эгаси - Аллоҳдан қўрқиб,Аллоҳ учун йиғлаб ибодат қилади. Иккинчи кўз соҳиби-Ватанини,юртини қўриқлаб ухламайдиган кўздир! Ватанни , юртини қўриқлаш учун ухланмаган кўз дўзахда куймайди. Ўйлаб қарасак , ички ишлар ходимлари неча кунлаб ухлашмайди, модомики, Аллоҳ буларнинг кўзини дўзахнинг азобидан сақлашни ваъда қилганини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етказар эканлар,биз уларнинг ота-оналарига раҳмат айтишимиз керак.Уларга кўмаклашишимиз, дуоларда бўлиб туришимиз керак. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида тинчлик-хотиржамлик энг катта неъмат эканлигини таъкидлаб, шундай деганлар:
"Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. Улар хотиржамлик ва сиҳат-саломатликдир".
Демак, тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг буюк илоҳий неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир. Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликни қадрига етиб, шукрини адо этишлари балки, унга ношукрлик қилиб, путур етказиб қўйишдан ҳам сақланишлари лозим.
Тинчликнинг қадрига етиб яшаш керак. Шу азиз Ватан барчамизники экан, уни авайлаб-асраш ҳам барчамизнинг чин фарзандлик бурчимиздир.
Халқимиз тинчликни юксак қадрлайди, уни орзу интилишлари, эзгу ниятлари рўёбга чиқишининг муҳим кафолати деб билади. Ички ишлар ходимлари юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаб Фурсатдан фойдаланиб, эл-юрт тинчлиги, қонун устиворлигини таьминлашда, мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш, бир сўз билан айтганда муқаддас заминимиздаги тинч ва осуда ҳаётни таъминлаш йўлида олиб бораётган хизматларида улкан зафарлар ёр бўлишини, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, хонадонларига қут-барака, узоқ умр, оилаларига тотувлик, дастурхонларига файзу-барака, ҳуқуқ-тартиботни кучайтириш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишдек сермашаққат фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилайман !

Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш