Бугун Навоий вилоятидаги Умра зиёратига кетувчилар учун унутилмас ва ҳаяжонли кунлар ҳисобланади, чунки қалблар муштоқ, кўзлар гирён бўлган МУБОРАК УМРА ЗИЁРАТИга отланишди. Юртимизда яратиб берилаётган кўпгина қулайликлар ва имкониятлар сингари ҳаж ва умра зиёратларига ҳам кенг имконият яратилган бўлиб, ҳозирги кунда ким Роббисининг розилигини истаса, ким Муҳаммад алайҳиссалом юрган тупроқларга қадам босишни хоҳласа ўз ният ва хоҳишига етади.
Чунки бунга ҳеч бир монелик йўқ. Аксинча, Юртбошимиз ташаббуслари билан умра ва ҳаж зиёратига борувчиларнинг сонларини янада ошириб, шарт - шароитларини янада яхшилаб берилган.
"Бугунги кун биз учун ниҳоятда ҳаяжонли, узоқ вақтлардан бери ушбу кун умидида, соғинчида яшадик, мана бугунга насиб этган экан Умра сафарига кўтаринки руҳда йўлга чиқдик", дейди Умра зиёратига отланган зиёратчи онахонларимиздан бири.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, муборак умра зиёратига борувчилар эллик нафарни ташкил қилиб, уларга элликбоши сифатида Кармана туманидаги "Жалойир" жоме масжиди имом хатиби А.Ҳакимов тайинланган.