ШАЙТОННИНГ ЭНГ БИРИНЧИ ҲАМЛАСИ.

26-12-2022, 22:20 admin Мақолалар 330

ШАЙТОННИНГ ЭНГ БИРИНЧИ ҲАМЛАСИ.

Инсонни ношукрликка бошлаш- шайтоннинг энг биринчи ҳамласи. У ўз хоҳишини ошкор этиб, ҳамласининг режасини баён қилди: "Сўнгра, уларга олдиларидан, ортларидан, ўнг тамонларидан ва сўл томонларидан(чалғитиш учун) келаман.(натижада) уларнинг аксариятини шукр қилувчи холда топмайсан" (АЪРОФ, 17). Демак, шайтоннинг асосий мақсади бандаларни Аллоҳ таолога шукр қилишдан тўсишдир. Шукр қилувчи банда ҳушёрлиги боис шайтон алдовларига учиб, унинг қурбонига айланмайди. Аллоҳ таоло берган неъматларнинг шукри у зот розилигига мувофиқ ҳаёт кечириш билан адо этилишига шубҳа йўқ.Аллоҳ таоло берган неъматларнинг шукрини тўлиқ адо этишга инсоннинг тоқати етмайди. Лекин кўп шукр қилиш маҳбуб амал, бунинг учун бисёр савоб берилади, неъматлар зиёда бўлади; банданинг Аллоҳ таоло ҳузурида қиймати ортади. Шайх Саъдий айтади: "Нафаснинг ичкарига кириши бир неъмат бўлса, ташқарига чиқиши бошқа неъматдир. Демак ҳар нафасда инсон учун икки неъмат ҳосил бўлади ва уларнинг ҳар бири шукрни тақозо қилади. Агар одам ҳар нафаси учун бир марта эмас, минг марта шукр қилса ҳам бу неъмат шукрини адо этолмайди. Шундай экан, бошқа ҳисобсиз неъматлар шукрини қандай адо қилсин?" Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Бас мени ёд этинг,(мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилинг, ношукрчилик қилманг" (бақара, 152); Бошқа сурада эса "Қасамки, агар ( берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Борди- ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир" (Иброҳим, 7). Абдуллоҳ Ибн Ғанном(р. а.) дан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар:" Ким тонгда "Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин неъматин фаминка ваҳдака, лаа шарийка лака, фа тилкал ҳамд, валакаш шукр", деса (ўша) куннинг шукрини адо этибди ва ким шу дуони кечки пайт айтса,(ўша) кечанинг шукрини адо этибди". Маноси:" Ё Аллоҳ! Менга бирор неъмат етса, ёлғиз ўзингдандир. Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд бўлсин. Сенга шукр бўлсин"(Насаий Абу Довуд).Армижон масжиди имоми Орифжон Найимов.
(Ғам-Қайғусиз яшай десангиз ноумид бўлма).Китобидан
.Фойдаланилди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш