#Ибрат
Кўз қалбнинг эшигидир
Қалбнинг энг катта эшиги инсоннинг кўзларидир. Кўз агар яхши нарсаларга қараса, у ҳолда қалбга нур киради. Масалан, Байтуллоҳга қараса қалбга нур киради... Қуръони каримга қараса, қалбга нур киради... Ота онанинг юзига қарашдан, қалбга нур киради... Уламолар ва солиҳ бандалар юзига қараса, қалбга нур киради... Шундай нарсаларга қарашдан қалбга нур киради... Балки, кўпинча Аллоҳнинг валийларининг юзига қараш сабабли, бандалар қалбидаги тугунлар очилиб кетади...
Айни шу кўзларни агар хато ишлатилса (ҳаромга қаратилса), у ҳолда қалбга ёмонлик киради. Масалан, шариъат қайси нарсаларга қарашдан манъ қилган бўлса, ўша тарафга қарашдан қалбга зулмат киради.
Шунинг учун мўъмин банда икки нарсага қарашдан қайтарилган. Шунга кўра ўша икки тарафга зинҳор қарамаслик лозим.
Биринчи тараф, номаҳрамлар тарафига зинҳор назар солманг. Аллоҳ таъоло Қуръони каримда: “Сиз мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрамлардан) пастга қаратсинлар...” дейди
(Нур сураси, 30 оят).
(Араб тилида غَضٌّ сўзи “кўзни пастга қаратмоқ, қуйи солмоқ” деган маънони англатади. Ояти каримада шу сўз келган)
Кўзни пастга қаратишликда омонлик бордир. Қачонки, пастга қарасак, номаҳрамларга қарашга навбат ҳам келмайди. Бу Қуръони каримнинг мўъжизасидир...
Қачонки, инсон кўзларини пастга қаратишга одат қилса, назарини номаҳрамлардан тўсиши осон бўлади.
Қаранг! Шайтон шундай деган эди:
“Сўнгра уларнинг олдиларидан, орқаларидан, ўнг томонларидан ва чап томонларидан келаман. Ва уларнинг кўпларини шукр қилувчи ҳолда топмассан”, - деди
(Аъроф сураси, 17 оят).
Муфассирлар ёзганларки, бу тўрт тарафдан шайтон ҳужум қила олади. Энди, шайтон ҳужумидан ҳимоя қилинган тараф икки тарафдир. Ё паст тараф ёки тепа тараф. Энди юриб кетаётиб инсон тепага қарай олмайди, қоқилиб ва йиқилиб тушади. Демак, фақат бир тараф қолди. У паст тарафдир.Шунинг учун Қуръони каримда Аллоҳ таъоло кўзларни пастга қаратишга буюрган.
Иккинчи тараф, ўзгалар молига қарашдан қайтарган. Аллоҳ таъоло шундай дейди:
“Биз улардан баъзи гуруҳларни баҳраманд қилган нарсаларга (уларнинг мол дунёларига ҳавас-ла) назар солма!”
(Ҳижр сураси, 88 оят).
Демак, биринчиси, чирой агар шариатга хилоф бўлса, у чиройга назар солишдан қайтарди. Лекин шариъат рухсат берган нарсаларга қарашлик жойиздир. Иккинчиси, ўзгалар молига қарашдан қайтарди. Дарҳақиқат, агар банда ўзгалар молига назар солса, қалбда шукр қилиш ҳолати ҳеч қачон бўлмайди. У шукур қилишдан маҳрум бўлади.
Шукурда бардавом бўлайлик азизлар!
(Интернет манбааларидан фойдаланиб )
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz