ОТА - ОНА РОЗИ - ХУДО РОЗИ.

22-12-2022, 22:49 admin Мақолалар 577

ОТА - ОНА РОЗИ - ХУДО РОЗИ.
Ота-онанинг розилигини олишга интилиш фазилати барча фазилатларнинг негизи, борлиқдаги ҳар қандай ҳақ-ҳуқуқларнинг келиб чиқадиган асосидир.Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар,(ёш келинларимиз, қизларимиз) фарзандларига қуйидаги ўзбекона гўзал одатларни сингдиришлари мақсадга мувофиқ: 1). Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота -онанинг буюрганларини албатта бажариш. 2 ) .Ота-онага мулойим сўзлаш. 3 ) Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш. 4 ) Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайирли тун тилаш. 5 ). Мол-мулкини сақлаш. 6 ) Сўраган нарсасини бериш. 7 ) Улардан маслаҳат сўраш. 8 ) .Ота - Она хақига дуо ва истиғфор айтиш. 9 ) Улар меҳмон кутишга, олдида мунтазир бўлиб туриш . 10 ) .Ота- она, айтишини кутмай уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш. 11 ). Ота-онанинг олдида овозини баланд кўтармаслик. 12 ). Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик. 13 ) Рухсат беришмаса , уйдан чиқмаслик 14 ) Ухлаётганларида безовта қилмаслик. 15 ) . Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун ( афзал) кўрмаслик. 16. ) Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш. 17 ) Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш. 18 ) Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш. 19. ) Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик . 20 ) Уларнинг ҳузурида чўзилиб ётмаслик. 21 ) Улар томонга, оёқ узатмаслик. 22) Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик. 23 ) Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ. 24 ) Уларни дўстларини доим ҳурмати қилмоқ. 25 ) Ота -онасини ҳурматини қилмайдиганлар билан дўстлашмаслик. 26 )Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин . Азизларим буларни барчасини ,бизларга Ота -оналаримиз ўргатганлар, сизчи фарзандларингизга ўргатияпсизми?. Кармана тумани "Варқ" МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо
.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш