ОИЛАДА ОТА-ОНАНИНГ ЎРНИ
Ота-она рози- худо рози, деган ибора бор. Шундай экан, ота-она фарзанддан рози бўлмаса, Худо ундан рози бўлмас экан. Чунки фарзандини ота-она туғилганидан бошлаб едириб-ичириб, кийинтириб, ўқитиб, қиз бўлса турмушга чиқариб, ўғил фарзанд бўлса уйли жойли қилиб, уйлантириб, қўлидан келган ота-оналик вазифасини бажаради. Энди фарзандлар ҳам, уларни хизматини қилиб, хурматини жойига қўйиш, кексайганларида боқиш, едириш-ичириш, кийинтириш, уларни олдида овозини кўтариб гапирмаслик, вафот этганларидан кейин ҳақларига дуо қилиш фарзандларининг бурчларидир.
Ота-онага яхшилик қилиш ҳақида Аллоҳ таоло бундай амр қилади:
"Уларга меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст туш ва (дуода) айт: " Эй Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбияганларидек, сен хам уларга рахм қилгин! "(Исро24)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади:" Инсон вафот этгандан сўнг даражаси кўтарилади. Шунда у: "Эй Роббим, бу нима ? Яъни, даражанинг кўтарилиши нимадан?" дейди. Шунда унга: "Фарзанднинг сенинг ҳақингга истиғфор айтди," дейди.
Отам "Бошимдаги тожим", " Онам жаннатим", яъни: " Жаннат оналар оёғи остида деб бежизга айтилмаган. Аёл аввало она сифатида қадрланади, Қуръони каримда ҳам онани эъзозлашга, унинг ҳаққини адо этишга буюрилади. Аллоҳнинг ибодатидан кейинги келадиган иш ота-онага яхшилик қилишдир. Бу ҳам Аллоҳнинг амри. Ота-онага ҳеч бир озорни раво кўрма. Қандай яхши сўз бўлса, ўшани ота-онангга раво кўр. Афсуски баъзи бир оилаларда отани, онани ўрни йўқ. Шундай оилалар борки, фарзандлар ота-онага бақир-чақир қилиб, сансираб, ҳатто исминии айтиб чақирадиган фарзандлар ҳам бор. Ота-онага бирор марта яхши сўз айтмайди. Ота-она ундай фарзандлардан ҳеч қачон рози бўлмайди, сени оқ қилдим деб оғзи билан айтмаса ҳам, Аллоҳ таоло тамонидан оқ бўлиб қолади.
Абуҳ ибн Хушабдан (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади.
"Бир қишлоққа келдим. Ёнимда қабристон бор эди. Аср вақтидан сўнг қабристондаги бир қабр очилди ва ундан эшак бошли бир одам чиқди. Ва 3 марта эшакдай хангради. Сўнгра қабрга кирди ва қабр ёпилди. Шу пайт бир кампир ип йигириб ўтирарди. Ёнимдаги одам кампирни кўрсатиб:
-У унинг онаси,- деди. Мен воқеани сўрадим. Уйга келганида онаси:" Эй ўғлим Аллоҳдан қўрққин, қачонгача ичасан? "дер еди. Шунда у онасига:" Мунча эшакдай ханграйсиз?" дер эди. Бас, ажали етиб аср вақтида вафот этди. Энди ҳар куни аср вақтида қабр ёрилади ва эшакдай 3 марта ханграйди, сўнгра қабр ёпилади", деди. Қаранг азизларим, фарзанд ота-онасини нима деб хақоратласа, ўзи ўша нарсага айланиб қолар экан. Ниҳоятда таъсирли ривоят-а, бундай ривоятларни фарзандлар даврасида ўқиб ёки айтиб ўтилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Аллоҳ таоло мендан норози бўлмасин деса, ота-онасини норози қилмасликка харакат қилмоғи керак экан.
Аллоҳ таоло барчаларимизга ўзининг кўрсатмаларига мувофиқ амалда бўлишимизни насибу рўз айласин
Кармана тумани "Дўстдик" МФЙ отинойиси Г. Нафасрва.