Ота-она рози, Худо рози.

16-12-2020, 09:48 admin Мақолалар 1 681

Аллоҳ Таоло ҳамма китобларида - Тавротда, Инжилда, Забурда ва Қуръони Каримда барча пайғамбарларга ваҳий юбориб, ота-она ҳақ -ҳуқуқларини билишга, адо этишга буюрди. "Ота-она рози, Худо рози ". Аллоҳнинг ризоси, ота-она ризосига ва Аллоҳнинг ғазаби, ота-онанинг ғазабида яъни норозилигида эканини Ўз каломида, оятларида аён қилди. Аллоҳ Таоло қиёматгача боқий қолувчи, охирги ва мукаммал Ислом динимизда ота-онага яхшилик қилишга, эъзозлашга, уларга сўзсиз итоатда бўлиб, ҳурмат қилишга қатиъан буюрган. Аллоҳ Таоло Исро сураси 23 оятда : "Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликга етсалар, бас, уларга "Уфф" дема, уларга озор берма ва уларга карамли сўз айт" ва Луқмон сураси 14оятда : "Инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик: онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди; уни сутдан ажратиш икки йилдадир. Менга ва ота -онангга шукур қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир"-деб марҳамат қилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан энг аввал кимга яхшилик қилайлик деб сўраганларида . "Онангга яхшилик қил " ,"Онангга яхшилик қил", "Онангга яхшилик қил "-деб такрор, такрор, уч марта айтдилар. Кейин кимга деб сўрашганда -"Отангга яхшилик қил "-деб айтдилар."Эй Аллоҳнинг Расули! ота - онамдан қайси бирининг ҳақлари улуғроқ"-деб сўрашганда "Икковиники ҳам"-дедилар. Яна қайтариб сўрадилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Онангнинг ҳақи улуғроқ". "Яхшилик ва итоатнинг учдан иккиси онага, учдан бири отага"- дедилар.Чунки она фарзандни дунёга келтириш учун жуда оғир машаққатларни чекиб, фидокорлик қилади. Ҳатто ўлим билан юзма-юз келиб, жонини Аллоҳга таваккал қилади. Кейин тунларни бедор ўтказиб, асраб авайлайди, боқиб улғайтиради. Ўзи емай едиради, киймай кийдиради. Нимаики яхши нарса бўлса фарзандига илинади. Фарзандини келажаги учун замин яратади. Ёшлигида болалар ота -она меҳрига, кўмагига, далдасига қандай муҳтож бўлса, вақтики келиб, ота -оналар ҳам кексайиб, қувватдан қолиб, фарзандлар меҳрига, далдасига, моддий ва маънавий кўмагига муҳтож бўлиб қоладилар. Шунда фарзанд ота -онадан безор бўлиб, ёрдам беришдан бош тортса, силлаи - раҳм қилмаса, силтаб, жеркиб, ота -онани дилини оғритса, ота -онага "оқ" бўлиб қолади. Ота - она "оқ қилдим "-дейиши шарт эмас. Ота - онани дили оғриб ғазабланса бўлди, Аллоҳ ҳам ғазабланади. Ота -онани ташлаб қўйиб, ҳолидан хабар олмаган, норози қилган фарзанд Аллоҳни ғазабига учрайди. Бировни ота -онасини сўккан фарзанд, ўз ота -онасини сўккан ҳисобланади. Бундай фарзанд ота - онага раҳмат эмас, лаънатга қолдиради. Ҳар бир фарзанд ота -она тириклигида уларнинг хизматини қилиб, кўнгилларини олиб, розиликларига эришиши лозим. Ота -онанинг вафотларидан кейин ҳам, уларни унитиб юбормасдан, ҳақларига доим Аллоҳдан мағфират ва жаннат сўраб дуода бўлиши керак. "Парвардигоро, дуойимни қабул айла! Парвардигоро, ҳисоб-китоб қилинадиган куни мени, ота -онамни ва барча мўминларни мағфират қилгин "(Иброҳим сураси 41оят ). Ота -онанинг шу дунёда кимдандир қарзи бўлса, фарзанд ўз зиммасига олиши керак. Ота -онани дўстлари, қариндошлари, яқинларига силлаи-раҳм қилмоқ, ҳолидан хабар олиб ёрдам бермоқ энг савобли амаллардандир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан энг улуғ фазилатли амал қайси деб сўраганларида : " Ўз вақтида ўқилган намоз ҳамда ота - онага яхшилик қилиш "-деб марҳамат қилдилар. Ислом дини ота-она ким бўлишидан қатъий назар, ҳатто мушрик бўлса ҳам, уларни эъзозлашга, эҳтиром кўрсатишга буюради". Ота - онанг ўтирган уйни томига чиқма"- деган нақл бор. Бу ота онангдан юқорига чиқма деганидир. Ота - она билан юрганда улардан олдинда юриш ҳам беҳурматликдир. Ота -она чақирса фарзанд "лаббай " деб югуриб бориши, Аллоҳга ширк келтиришдан бошқа, барча буйруқларини сўзсиз бажариши лозим. Ота - онадан олдин овқатга қўл узатмасдан одоб сақлаш, ота - она ҳузурида ётиб ёки ёнбошлаб телевизор кўриш ёки телефонда гаплашиш, ота - онага нисбатан беписандликдир. Ота - оналар қариликда инжиқроқ бўлиб қолсалар ҳам, борликларига шукр қилиб, сабр -тоқат билан ардоқлаб, розиликларини олишга интилиш керак. Ким бугун ота - онасига нима қилса, эрта бир кун фарзанди ҳам унга шуни қилади. Ҳар ким ота-она ҳақида қандай китоб ёзса, фарзанди унга шу китобни ўқиб беради. Яхшиликлар ҳам ёмонликлар ҳам албатта қайтгувчидир.


Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ отинойиси Сувонова Ш.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш