Отасини  рози қилган қиз.

16-12-2022, 23:00 admin Мақолалар 220

Отасини  рози қилган қиз.

 
    Гулжаҳон мактабдан келди.Ойиси дадангни ўртоқлари келишган деди. Вой ойижон мехмон келдими  келинг ман қарашиб юборамн деб ойисига қарашди. У мактабни шу йил тугатади, ўқишлари аъло. Тошкентда олийгохда ўқимоқчи.Орзулари бир дунё.Мехмонлар кетгач дадаси қизини ёнига чақирди, кел қизим ўтир, гапларимга қулоқ  сол, дўстим совчиликка келибди.Сени ўғилларига сўраб келишибди деди.Йўқ ахир дадажон ман хали ёшман ўқишга кирмоқчи ман  гапи оғзида қолди .Бас деди дадаси, ана опанг ўқиди, севишди,турмуш қурди иккита бола билан ажрашиб қайтиб келди.Гапим битта шунга тегасан, Гулжахон йиғлади, опаси дадажон хатони ман қилганман буни айби нима деса, дадаси сен қилган хатони синглинг хам қилмасин деяпман деди. Хамма бир тараф ота бир тараф бўлди.Қиз йиғлаб, йиғлаб отасини норози қилмаслик учун кўнди.Тўй бўлиб ўтди, жуда яхши инсонлар экан.Югуриб елиб
хизматларини қилади  орада фарзандли бўлишди ўғилча бирам ширин қараб тўймайди киши.Эри  хам оддий, тарбияли, мехнаткаш йигит. Ўғилчаси икки ёшдан ўтди. Турмушлари яхши кунлар ўтаяпти. Балиқ олиб келишган экан тушликка балиқ қовуриб ейишди.Идиш товоқларни ювиб, йиғиштириб бўлгач уйга кирди болажонисини  ухлатмоқчи эди, боласи қайт қилиб мазаси қочди.Дархол эр хотин иккаласи шифохонага олиб боришди.Иккаласи хам оддийгина уй кийимда,чунки эри молларни овқатини бераётган эдида. Навбатчи шифокор эр хотининг бошидан оёғигача қарадида нима бўлди, нима еган эди деб сўради.Гулжахон шошиб балиқ балиқ еган эди деди. Хмм деб шифокор ичкарига кириб кетди, бола қайт қилиб чарчабди  деб, болага ухлатадиган укол қилишибди. Қайнонаси  ухлашдан олдин дориларни ичиб ухлар экан,токчадаги дорисини ичмоқчи бўлиб қараса, дориларни очиқ сочиқ  анча камайган.Бола бувисини дориларни олиб  еган экан.Уни ухлатиш эмас ошқозончасини ювиш керак бўлган экан лекин  энди         кеч эди.Гулжахоннинг фарёди юракларни эзди.У одам ови бўлиб қолган эди, хеч ким билан гаплашмас, хар куни эри билан ўғлининг қабрини зиёрат қилиб келар эди. Бир куни эри ишга кетгач бир ўзи қабристонга кетди.Келинни куни билан кўринмади, қайнона майли  дам олаётгандир деб индамади.Кеч бўлганда ухламасин кириб уйғотай деб қараса келин уйда йўқ. Келинни излай бошлашди,шунда кўчадаги болалар эрталаб қабристон томонга кетаётганини кўришгани айтди.Кеч кириб қоронғи тушган эди.Бориб қарашса қабрини қучоқлаб йиғлаб йиғлаб ухлаб қолган.Уйдагилар маслахатлашишди буни бирор нарса билан андармон қилмасак,чалғитиасак  бўлмайди дейишди.Шунда опаси бир корхона бор фақат аёллар  ишлайдиган, қандолат махсулотларини тарозида ўлчаб дўконларда жўнатадиган деб, гаплашиб ўша ерга ишга қўйди.Четдан вагонларга қандолат махсулотлари келар  эди, топ тоза жой, аёллар оппоқ халатларда, хаммаларининг ёнларига биттадан тарози турибди, юзларидан нур еғилади бу аёлларни, кўнглидан ўтказди Гулжахон. Иймонли, мусулмон аёлар Гулжахон барчаларини яхши кўриб қолди.Аввалига  хеч ким билан гаплашмай турган қиз ўзгарди. Дардини айтди, улар билан дардлашди.Енгил тортди орадан пича вақт ўтиб яна  хомиладор бўлди.Фарзандли бўлишди, хаёти ўз изига тушди, эри билан бахтли яшай бошлашди.У ич ичидан отаси шу йигитга мажбурлаб узатгани  учун Аллохимга хамду санолар айтар эди.

Ўзбекистон ва Ёшлик МФЙ отинойиси Н.Ш.Касимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш