Отангга тик боқма сен, иймонинг сақла.
Фарзандсан, сен ўз бурчингни оқла!
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-тугамас ҳамдлар бўлсин.
Ота-онага хизмат қилиш, уларни ҳурмат қилиш борасида жуда кўп панд-насиҳатомуз ҳадиси шарифлар бор. Бугун айнан шу мавзунинг узвий давоми сифатида,отага тик боқмаслик ҳақида фикр юритсак мақсадга мувофиқ бўларди.
Қуръони каримда, ота-онани ҳурмат қилишга алоҳида эътибор берилган. Жумладан Аллоҳ таоло: “Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингизда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!”— деган.
Агар қайсидир қилаётган ишингиздан улар норози бўлсалар, ўша ишни қилмаганиз маъқул. Халқимиз орасида, " Ота рози- Худо рози"- деган нақл бор.
Ота-онага тик боқмоқлик эътиқодсизлик, имонсизлик ҳамда инсофсизликдир. Онангизни зор-зор йиғлатманг, отангизга тик боқиб ҳурмасизлик қилиб бағрини ғам-қайғу оташида куйдирманг, бунинг жазоси оғирдир!
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Бир мўмин-мусулмон инсоннинг мусулмон ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар фақат бири бўлса – битта эшик очади.
Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, Аллоҳ таоло ундан улар рози бўлмагунча, рози бўлмайди", – деди.
"Ота-она унга зулм қилган бўлса ҳамми?" – дейилди.
"Зулм қилган бўлсалар ҳам", – деди.Қарангки, динимизда ҳам ота ҳурмати, қадри чексиздир.Муборак ҳадиси шарифда айтилганидек; -" Отага муҳаббатингни сақла, агар сен отага бўлган муҳаббатингни йўқотсанг, Аллоҳ сени турли файзлардан маҳрум қилади".
"Отага итоат қилмоқ Аллоҳга итоат қилмоқдир".
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши, қари бир одам билан келди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:-Эй фалончи! сен билан бирга келган бу киши ким? – деди. У: Отам, — деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Унинг олдидан юрма, ундан олдин ўтирма, исмини айтиб чақирма ва уни ҳеч ҳам ҳақорат қилма”, — дедилар.
У киши хўп деб бошини эгиб, отасини олдинга бошлаб ҳурмат билан олиб чиқди.
Шоир Машраб айтганидек ;
-... Ҳеч оқил ўзини аҳли касофат айламас,
Бу гиёҳи талхни ҳеч ким зироат айламас,
Ким Падарозордур Аҳмад шафоат айламас,
Бандайи мўмин омонатга хиёнат айламас,
То Отанг рози эмас, тавбанг қабул бўлмас сени.
Оталаримизни ҳурмат қилайлик, фарзандларимиз биздан ибрат олсин,зеро, бу қайтар дунё!
Қизилтепа туман бош имом хатиби: З. ОрипоВ