Қуръон каримда Аллоҳ таолонинг ибодатидан кейин келадиган ибодат ота-онага яхшилик қилишдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳга энг маҳбуб амал ҳақида сўралганида “Ўз вақтида ўқилган намоз, кейин ота-онага яхшилик қилиш” деб жавоб берганлар. Бу ҳол, ўз навбатида, муқаддас динимизда ота-онанинг ҳаққи қанчалик улуғ эканини кўрсатади. Ота-она ҳар бир инсон учун энг мўътабар ва эъзозли кишилардир. Динимиз ота-она ким бўлишидан қатъий назар, уларни ҳурмат-эҳтиром қилишни, яхшилик қилиш билан бирга уларга ёмонлик қилмаслик, уларга оқ бўлмасликни ҳам қаттиқ тайинланади.
Бундай таълимотга ҳеч бир дин ёки фалсафада бизнинг динимизчалик эътибор қаратилмаган. Ота-онага яхшилик қилиш борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар: “Оталарингизни ҳурматлаб, уларга яхшилик қилинглар, фарзандларингиз сизларга ҳам яхшилик қилишади”. Демак, инсон ота- онасига яхшилик қилса, фарзандидан яхшилик, ёмонлик қилса, фарзандидан унга ҳам ёмонлик қайтар экан. Бу борада доно халқимизда гўзал нақл ҳам бор-ки, “Ҳар ким экканини ўради” дейилади. Киши ота-онасига қандай муомала қилса, ўша иш фарзандидан ўзига худди шундай қайтиши муқаррар.
Бир ўғилнинг қарамоғида кексайиб қолган отаси бор эди. Ўғил кўзлари хиралашган, овқат еяётганида қўллари қалтирайдиган қари отасининг иззат ва ҳурматини бажо келтирмас эди. Бир куни бечора отасининг қўллари қалтираб, ош сузиб берилган чинни косани тушириб, синдириб қўйди. Буни кўрган келини аччиқ гап айтиб отанинг кўнглини оғритди. Ўғил эса отасини ҳовли этагидаги зах хонага кўчирди. Келин энди қайнотасига эски ёғоч косада таом берадиган бўлди. Бундан кўнгли озор топган қария вафот этиб кетган кампирини эслаб, хўрлиги келиб йиғларди. Унинг ёлғиз юпанчи ва суянчиғи – беш ёшли набираси эди. Бола бобосининг ёнига келиб ўтирарди, маъсумона сўзлари, ёқимли қилиқлари билан бобосининг кўнглини овлаб, унинг ғам ва аламларини бир оз бўлса-да енгиллатарди.
Шу зайлда бир неча кунлар ўтди. Кунларнинг бирида бола қўлига пичоқ олиб бир ёғочни йўниб ўтирганида отаси ишдан келиб: “Ўғлим, нима қилаяпсан?” деб сўради. Бола ишидан бош кўтармаган ҳолда жавоб берди: “Дадажон, ойим эски ёғоч косада бобомга овқат берадилар. Мен ҳам ёғоч коса ясаяпман, катта бўлганимда ойим билан сизга шу косада овқат бераман” деди. Йигитнинг бошидан бир челак сув қуйилгандек бўлди, отасига қилган ҳурматсизликлари, хатолари кўз олдидан бирма бир ўтди. Бир оз жойида туриб қолди, кейин тўғри отасининг олдига бориб кечирим сўради ва ўзи яшайдиган хонага кўчириб ўтказди. Энди бу муомала ўзига бир кун айнан қайтарилишини тушуниб етган эди.
Азизлар, ҳаётда ота-онасига хизмат қилиб, розилигини олиб дунёда саодатга эришганларни ҳам, аксинча, уларга беҳурматлик қилиб, дилини оғритиб, дийдорига зор қилаётганларни, кексалар уйига ташлаб кетаётганларни, ёхуд ўз уйида қаровсиз қолдириб норози қилганларни шу дунёнинг ўзида ота-онасига қилган муомаласи фарзандидан қайтганини кўриб турибмиз. Охиратда эса мукофот ёки берилиши аниқ, зеро Аллоҳнинг розилиги ота-оналаримизнинг розилигидадир. Аллоҳ таоло барчаларимизни ота-оналаримизни хизматларини қилиб, розилигини олиб дунё ва охиратда саодатга эришишимизни насиб этсин.
Хатирчи туман бош имом хатиби Б. Ҳакимов