Ёш боланинг айби нима...?

26-01-2021, 20:34 admin Мақолалар 633

Ёш боланинг айби нима...?
Оила муқаддас даргоҳ, унинг муқаддаслиги болажонлар биландир.Биз отинойилар кўп воқеларнинг гувоҳи бўлиб турамиз, оилавий ажримларни олдини олиб, ёш оилаларни сақлашга ҳаракат қиламиз, уларга оила оила муқаддаслиги, фарзанд Аллоҳнинг неъмати эканлигини кўп маротаба айтамиз. Афсус... бундай неъматни қадрига етмайдиган ёш келин куёвлар ҳам учраб туради, уларни ёш десак, ҳаёт тажрибасига анчагина эга бўлган ота-оналарга нима бўлаяпти, фарзандининг бахту камоли, улар учун чинакам бахт эмасми, шулар учун яшамаяпмизми.?
Яқинда бир воқеага дуч келдим. Куёв томон ака-укалари онаси билан кириб келди, келин ҳам жажжи қизалоғи билан кириб келди. Отасини, бувисини кўрган қизалоқ, отаси билан бувисига талпинди. Ота қайрилиб ҳам қарамади, бувиси эса эътибор бермади. Қизча кўзида тўла ёш билан ортга қайтди. Бу воқеани кўриб, чидаб туролмадим, ёши бир жойга борган бувисига, нега бегуноҳ болага бундай муносабатдасиз дедим.
Буви жавоб берди" Мени етти нафар фарзандим бор, бир қанча набераларим бор, ҳаммасига меҳр беришим шартми? Ўғлим яна уйланади, бели тўла бола "деди. Ана сизга жавоб! Етти нафар фарзандни катта қилиб, уларга тарбия беролмаган аёлнинг фарзандидан нимани кутиш мумкин. Аллоҳ таолонинг муқаддас китобида сабр килишликка буюрган,синовлар,қийинчиликлар буюкларни ҳам четлаб ўтмаган оила шунчаки,қурилмайди,унинг маъсулияти эркак кишига юкланади. Шуниси ачинарлики куёв бола ҳали қонуний никоҳдан ҳам ўтмаган, яна уйланмоқчи, қиз ҳам тайёр. Бу ота-оналарнинг масъулиятсизлиги, эътиборсизлиги оқибатидандир. Орамизда айрим ота-оналар куёв тарафни суриштирмасдан,қиз узатишлари сир эмас.Аҳир ўзбек халқи азалдан
етти пуштини суриштириб қиз узатган. Эътиборли бўлайлик азизлар! Ҳаёт бир марталик синовдир, бойликка учиб, ширин ҳаётингиз бузилмасин.
Нурота туман бош отинойиси:
Жуманазарова Мадина.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш