Компютер ўйинларининг ёшлар онгига таъсири.

16-12-2022, 10:52 admin Мақолалар 197

Компютер ўйинларининг ёшлар онгига таъсири.
Компютер ўйинларига муккасидан кетишнинг жамиятга зарарлари кўп. Аввало манавий зарар бўлиб, компютер ўйинлари жамиятимизни манавий бузуқлик ботқоғига ботириб, инсонни ўзликни англаш бахтидан мосуво қилмоқда. Ислом динимиз таълимотларида ҳам бу каби амаллар қаттиқ қораланган: ”Ахир, (қилган) ёмон иши ўзига чиройли кўрсатилиб, уни гўзал (иш) деб ўйлаган кимса (ҳидоят топган зот каби бўлармиди )?!. Зотан, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни йўлдан оздирур ва Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Бас, (Ей Муҳаммад!) Уларга ҳасратлар чекиб жонинггиз (чиқиб) кетмасин. Албатта, Аллоҳ уларнинг қилаётган сир синоатларини билувчидир.” (Фотир, 8 ).
Шайтон васвасасига учраган айрим ёшларнинг виртуал ўйинларига хатти-ҳаракатлари ўзларига зийнатли кўринади. Ўйинлар қулига айланган бола ўз-ўзидан ажабланиб, қилган иши кўзини қувонтириб, борган сари ҳаддидан ошаверади.
Компуютер ўйинлари ёшларнинг вақтини ўғирламоқда. Интернет – клубларда ёшлар айни ўқиб, илм ҳосил қиладиган пайтларида вақтларини бекорчи ўйинларга, ижтимоий тармоқларда мутлақо нотаниш шахслар билан қимматли вақтини танишишга сарфлаётгани ташвишли ҳолат. Чунки интернет ва компютер ўйинлари асрига айланган ўсмирлар ҳаётдан, илм олиш, касб ўрганишдан ва маънавий қадриятлардан тамоман узилиб, бутунлай манқуртлашиб боради. Ҳозир компютер ўйинлари орқали ўсмир ёшларга салбий таъсир қилиб, улар онгига ўз бузғунчи ғояларини сингдириш ёки уларни тўғри йўлдан оздиришга уринадиган яширин кучлар жуда кўп. Компютер ўйинларига муккасидан кетган ўсмирлар ўзлари билмаган ҳолда яширин кучларнинг қўғирчоғига айланади. Компютерга мутеъ бўлган ёшларнинг фикри-хаёли, бутун вақти, ҳатто уйқуси ҳам бемани ўйинлар билан банд бўлади. Охир-оқибат бундай манқурт ёшлар тенгдошлари, яқинлари ва ҳатто ота-онасига ҳам қўл кўтаришгача агар муболаға бўлмаса қурол ўқталишгача бориб етади. Бу эса жамиятда илимсизлик, жоҳилликнинг томир ёйишига алал оқибат юрт пароканда бўлишига олиб келади.
Ёшларнинг бундай ғояларга алданмаслиги, залолат ботқоғига ботмаслигини таъминлаш ниятида зарур тавсияларни баён қиламиз. Мақсадимиз ёшларни интернетга ин қуриб, ўзларининг вайронкор ғояларини вирус каби бутун дунёга тарқатаётган жиноятчиларнинг асл башарасидан огоҳ этишдир. Соғлом ақл эгалари интернет қулайликларидан ўз билимларини ошириш йўлида оқилона фойдаланади. Лекин баъзи ёшлар эса ушбу тармоқдаги ёвузликка, маънавий таназзулга сабаб бўладиган сайтларда “сайир қилиб”, ўзлари ва атрофдагиларнинг онгини заҳарлаётганлари аниқ. Интернет бозорида ҳар ким ўзига керакли нарсани олади, деб тарбияни ўз ҳолига ташлаб қўйиш ярамайди.
Шунинг учун ҳам ёшларда хабар ва маълумотларни таҳлил эта олиш малакасини ҳосил қилиш зарур. Зеро ҳар қандай хабар ҳам тўғри ва холис бўлавермайди. Ҳар бир маълумотни текшириш ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ей мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!ъъ (Ҳужурот, 6).
Халқимизда “огоҳ бўлган абгор бўлмас!ъъ деган нақл бор. “Ўргимчак тўрида ақидапарастликни тарғиб қилувчи сайтлар тобора кўпайиб бормоқда. Бундай таҳликали замонда ёшларга фақат ъъузъъ доменидаги сайтлардан фойдаланиш тавсия қилинади. Зеро, эҳтиётсизлик билан кўр-кўрона олинган маълумотлар кишини адаштириб қўйиши аниқ. Диний эҳтиёжини эътиқод ва мазҳабга ёт веб-сайтлардан қондираётган кишилар бошқа манбалар орқали бошқалар, яъни ғанимлар қўлида тарбияланоятганини унутмасин! Инсон боласи зойеъ қилган вақти, яъни умрини нимага сарфлагани хусусида оламлар Парвардигори олдида жавоб беришини билсин. Муоз ибн Жабал р.адан ривоят қилинади: Пайғамбар с.а.в айтдилар: “Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунча, бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди. Бу саволлардан биринчиси - умрини нима билан ўтказгани; иккинчиси – ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани; учинчиси – мол-дунёни қай йўсинда (қайси касб орқали) топгани ва нималарга сарфлагани; тўртинчиси – ўрганган илмига қандай амал қилгани ҳақида бўлади “ Шундай экан ёшларимиз бу муборак ҳадисни ҳеч қачон ҳам хотираларидан чиқармасликлари керак ва ҳаёт давомида ушбу ҳадисни маҳкам ушлаб унга амал қилмоғи лозим, акс ҳолда компютер ўйинларига муккасидан кетган бола Ислом дини буюрганидек касб–ҳунар эгаллаш, илм олиш, ота-онага яхшилик қилиш, қариндош-уруғчиликни боғлаш ва бошқа муҳим кўрсатмаларни бажариш учун, “банд бўлгани” боис вақт топа олмай, ушбу ҳадиснинг савобига дохил бўла олмайди.
Агар ёшлар Аллоҳ таоллонинг тавсияларига риоя қилса, унинг икки дунёда ҳаёти намунали кечади ва жамият олдида инсон деган улуғ номни эъзозлаган бўлади. Агар инсон бу борадаги мувозанатнинг бузулишига сабаб бўладиган ёмон йўлларга қадам қўйса, омонат қилиб топширилган умр ва ақл нематига хиёнат қилган бўлади ва ўзини ҳалокат чоғига отган бўлади.
Компютер ўйинлари каби беҳуда ва талофатли ишларга шўнғишни ислом дини қоралайди. Чунки бунинг натижасида боланинг иймон-эътиқоди заифлашиб, шайтоннинг қулига айланади ва унинг найранглари бўйича иш қилади. Оқибатда ўзи ҳам ҳалок бўлади. Бу борада бир қанча ҳаётий мисоллар келтиришимиз мумкин шунинг учун ёшларнинг иймон-эътиқоди, иродаси мустаҳкам бўлса, турли бемаъни ишларга чалғимайди. Аммо компютер ва интернет тутқунига айланган инсон бутун умрини тубанликка сарфлайди. Гўёки яратилишдан мақсад йўқдек. Ахир Аллоҳ таолонинг: "Ёки сизларнинг гумонингизча, Биз сизларни беҳуда яратдик-у, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизми?!" (Муъминун, 115), - деган ояти шунчаки дунёга келтирилмаганимизни айтиб турибди. Доимо шуни эсдан чиқармаслигимиз шарт ва ушбу ояти карима ила умр гузаронлик қилсак, шундагина икки дунёда ҳам бахтли ва саодатли бўлиш шарафига эришамиз.
Навбаҳор тумани
“Ғойиб ота” жоме масжиди
имом хатиби : Темиров С.

https://t.me/beshrabotuz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш