Ёшликни ғаримат билинг.
Мустақил тараққиёт йўлига кирганимизга эндигина ўттиз йил тўлди. Эхтимоли, бу кўҳна тарих олдида у қадар катта бир формат эмасдир.Лекин ҳар бир лаҳзани ғанимат билган, ҳар бир сонияни камолотга эришмок учун берилган бебаҳо имкон деб қараган мутафаккир боболаримиздан. Ҳазрат Алишер Навоий инсоннинг ҳар бир нафасида икки неъмат борлигини таъкидлар экан, у бундай ёзади: "Бу икки неъматки
1) биргина нафаснинг олиниши;
2) ўша нафаснинг қайтиб чиқиши. Бирор сабаб билан улардан бири тухтаса, инсон хаёти интихо топади.Шу боис буюк мутафаккир фикрича, ҳар бир нафас учун икки бора шукр вожибдир.Неъматнинг аҳамиятини англаш-шукр.Уни кадрлаш-шукр. Ҳақини адо қилиш-шукр.Нафаснинг шукри уни ғанимат билиш, беҳуда ўтказмасликдир.Ҳар миллатнинг саодати, давлатларнинг тинчи ва рохати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқдир. Ватанимиз, аҳолисининг аксар қисмини ёшлар ташкил этади. Ўзбекистан учун авлод тарбияси,
айникса, мухимдир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 14 сентябрда имзоланган ,Ёшларга оид давлат сиёсати туғрисида" ги қонун бунинг ёрқин исботидир.Ёшларимиз қонунни чуқур ўрганишлари, хаётда унга тўлақонли амал қилишлари, ўзларига берилган ҳуқуқ ва имтиёзлардан самарали фойдаланишлари баробарида, зиммаларидаги масъулиятни ҳам унутиб қўймасликлари зарур. Дунёда турли гуруҳлар, турли фикрлар, ёшлар онги ва руҳини эгаллаш, ва ўз ғоялари ортидан эргаштириш учун курашадилар.Биз Ота-Оналар агар огоҳ бўлмасак, ёшларимизда мафкуравий иммунитетини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмасак, улар ахборот хуружи таъсирига тушиб қолишлари мумкин.Биз фарзанларимизнинг қалбига Ватанга мухаббат,туйғусини янада кучайтиришимиз зарур.Фарзандларимиз биздан андоза олади.Яхши амалингиз сингари ёмон одатлар ҳам бир хилда таъсир этади. Аллоҳ таоло инсонларга ато этган неъматларнинг барчасига хусусан, вақтимиз, ёшлигимиз, умримиз ва саломатлигимизни дунёмиз учун фойдали ва манфаатли бўлган хайрли амаллар билан бойитайлик.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай мархамат қиладилар:"Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунча, бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди. 1 .Умрини нима билан ўтказгани 2.Ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани. 3.Мол дунёни қай йўсинда топгани ва нималарга сарфлагани. 4.Ўрганган илмига
қандай амал қилганидир"
(Имом Табароний ривояти).Агар ёшларимиз яратилган имкониятлардан унумли фойдалансалар, ўтаётган ҳар бир сонияни ғанимат билсалар, шубҳасиз, ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етадилар.
Кармана тумани Варқ мфй отинойиси З. Нарзуллаева.