ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ҚАНДАЙ  ИСМЛАРДАН ҚЎЙИШИМИЗ КЕРАК БЎЛАДИ

23-11-2022, 21:44 admin Мақолалар 864

ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ҚАНДАЙ  ИСМЛАРДАН ҚЎЙИШИМИЗ КЕРАК БЎЛАДИ.                                                  Ота-она чақалоққа   чиройли ва маънодор исм қўйиш керак. Зеро, исм гўдакнинг хулқ-атворига, ҳатто тақдирига ҳам таъсир қилади. Қиёмат кунида ҳам инсонлар исми билан чақирилади.Болага маънисиз,қабиҳ маъноли ёки халқ орасида хижолат қиладиган исм қўйиш яхши эмас. Кейинги пайтларда  юртдошларимиз орасида  телеэкранлардаги сериаллардан таъсирланиб, улардаги қаҳрамонлар. исмини фарзандига қўяётганлар ҳам йўқ эмас.Жумладан, бир инсон фарзандига ҳинд кинофильмидан таъсирланиб, "Зита"  ёки" Ишани",   шу каби исмларни қўйганларни эшитганмиз. Кўп ўтмай "Ишани" исмини бут-санамларнинг номи экани маълум бўлди.Бу жуда ачинарли ҳолат. Шу кунларда юртимизда қўйиладиган шунга ўхшаш исмлар ҳам учраб турибти албатта масалан: Шохрух, Шохсанам, Фарух, Тошбиби Гулрух. Шубҳасиз,сизлар қиёмат куни исмларингиз билан, оталарингизнинг исми билан чақириласизлар.Шундай экан, фарзандларингизга яхши исм қўйинглар", дейилади муборак ҳадисда.Улардаги инсонларга ёмон лақаб бериш, лақаб билан чақириш ёки исмларни бузиб, қисқартириб талаффуз қилишдан ҳам қайтарганлар.Қизларимизга Қуръони каримда зикр қилинган солиқа аёлларининг, мўминларнинг оналари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларининг исмларини, улардан кейин яшаб, ихлоси ва фазилати билан танилган муҳтарама аёлларнинг номларини қўйганимиз маъқул, масалан: Марям, Хадича, Ойша, Фотима, Зайнаб.Бундан ташқари,маъноси доноликка, назокату нафосатга, жамолига, камтарликка ёки бирор фазилатга далолат қилувчи исмларни ҳам қўйса бўлади.Ўғил болаларимизга эса гўзал Исмлардан : Мухаммадамин, Мухаммадюсуф, Муслим, Зокир, Зикр, Абубакир, Умар , Усмон, ва шунга ўхшаш Ислом тарихида  таниқли бўлганларнинг исмларини қўйганимиз  маъқул.               Кармана тумани Варқ МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш