ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ ИСМИНИ ГЎЗАЛ ҚИЛИНГЛАР

17-07-2019, 13:10 admin Мақолалар 914

Нуфузли банклардан бирига хизмат тақозоси билан тез-тез бориб тураман. Бир куни исми келтирилган ҳужжат бўйича, аввалига тушунмасдан уч маротаба такрор “Абдуманот”-дея банк ходими рўйхатга олаётганда ажабландим. Наҳот бизни ўзбек халқимиз орасида шундай номақул исм, жоҳилият арабларининг сарқити учраса-я, -деб хуноб бўлдим. Ўз ўрнида бу мавзуни ёритмоқни мақсад қилдик.
Жоҳилият даври. Байтуллоҳда мушрикларнинг уч юз олтмишта бутлари бўлиб, уларнинг катталари Лот, Уззо, Манот дуб номланарди. Юқорида тилга олганимиз “Абдуманот” исми, мушрикларнинг Манот бутига нисбатан “Манотнинг қули” маъносини берганлиги учун ислом дин бўлиб келгандан сўнг бундай исмларни қўйиш тақиқланди. Жоҳилият арабларининг яна шундай одатлари бор эди. Қиз фарзанд кўрсалар юзларини буришарди, ўғил фарзанд кўрсалар хурсанд бўлиб ташқарига чиқиб, биринчи кўринган нарсанинг номини қўйишарди. Мисол тариқасида “Ғуроб-Қарға”, “Жуал-Қора қўнғиз” ва бошқалар. Бизнинг ўзбек халқимиз орасида ҳам мана шунақа исмлар қўйиб келинган. Жумладан: Қўчқор, қўзи, бўри, болта, теша, ўроқ, кетмон ва бошқалар. Ўз ўрнида болага бундай маъносиз ва кўпчиликни орасида хижолат қиладиган исм ҳам қўйиш дуруст бўлмайди. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ с.а.в.: “Фарзандларингиз исмини гўзал қилинглар, зеро улар қиёматда ўзларининг ва оталарининг исми билан чақириладилар”-деганлар. Шу ўринда ота-она болага маъносиз исм қўйган бўлишса, вақт ўтиб, бола улғайганда, исмидан хижолат тортса, исмини ўзгартирса бўлади. Бунинг исботи тариқасида Расулуллоҳ с.а.в.: Бир куни нотаниш йигитдан исмини сўраганларида, у: “Абдулуззо”-деб жавоб қилди.
Шунда Расулуллоҳ с.а.в.: “Сенинг исминг “Абдуллоҳ”-деб исмини ўзгартирдилар. Худди шунга ўхшаш “Абдушамс” исмини ҳам “Абдуллоҳ”-деб ўзгартириб берганлари маълум. Айни пайтда Расулуллоҳ с.а.в.: “Абдурасул”, “Абдунаби”-деб исм қўйишдан ҳам қайтарганлар. Инсон ҳеч замон Расулнинг, набининг бандаси бўлмайди, фақат оллоҳнинг қули, бандаси бўлади холос. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ с.а.в.: “Исмларнинг Аллоҳга маҳбуброғи Абдуллоҳ, Абдуроҳман ва ғайратли маъносини берадиган исмлардир”-дедилар. Аллоҳ таолонинг 99-исми сифатларига “Абду”-жумласини қўшиб номлаш фазилатлидир. Айни пайтда ўғил болаларга пайғамбарларнингмуборак исмларини қўйиш мақсадга мувофиқдир. Зеро исм боланинг хулқ атворига, ҳатто тақдирига ҳам таъсир қилади. Баъзида болага “Муҳаммадюсуф”, “Муҳаммадали”га ўхшаш икки исм қўйилса, оғирлик қидади”-деб ирим-сиримга борадиганлар учрайди. Аслида болага исм оғирлик қилмайди, исмига мос чиройли муомила қилиш керак бўлади. Фарзандга пайғамбарлар, улуғлар исми қўйилса, дашном бериш, сўкиш, лаънатлаш ва масхара қилиш мумкин эмас. Фарзандингизга “Муҳаммад” исмини қўйсангиз, албатта, унга икром кўрсатинглар, у ўтирган жойни кенг ва очиқ қилинглар. Унга аччиқ қаттиқ юз билан боқманглар”-деганлар.
Бугун дунёда болаларга қўйилаётган исмлар орасида Муҳаммад исми аввалги ўринда турибди. Биргина Буюк Британиянинг ўзида “Baby Centre” журнали мамлакатда чақалоқларга энг кўп қўйилаётган исмларнинг юзтасини эълдон қилганда, ўғил болалар исмида Муҳаммад, қиз болалар исмида Марям исми илк поғонани эгаллаб турганлиги, ўз навбатида “Али”, “Умар”, “Иброҳим” исмларининг кўп қўйилаётганлиги аниқланди. Бу ўринда Расулуллоҳ с.а.в.нинг умматларга хитоб қилиб: “Кўпайинглар, қиёматда мен сизларнинг кўплигингиз билан фахрланаман”- деган ҳадиси шарифларининг ижобати ва гўзал исмларга инсонларнинг рағбати зиёда бўлиб бораётганлигини кўриш мумкин. Яратганнинг ўзи оилаларимизни мустаҳкам, унда исми, жисми гўзал фарзандларни камолга етмоқликларини насиб айласин.

“Қизбиби” жоме масжиди имом хатиби Ҳ.Жаҳонов


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш