"Исломда исм қўймоқлик" .
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Исломда ҳар бир нарсанинг гўзал бўлишига алохида ахамияти берилади.Бунда Росулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг хадиси шарифлари асос бўлади:
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади:
" Росулуллох соллоллоҳу алайхи васаллам дедилар:" Албатта, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севади".
Ахмад ва Муслим ривоят қилганлар.
Абу дардо ривоят қилган хадисда эса, Расулуллоҳ алайхиссалом: "
Қиёмат куни ўзи исмларингиз ва Оталарингиз нинг исми ила чақирилурсиз.Исмларингизни гўзал қилингиз", дея мархамат қилганлар.
Шу ўринда Росулуллхнинг фарзанд ва набираларининг исмларига тўхталсак.
Фотима - Захро.
Аввало, бу исмларнинг лафзи ва маъносига бироз тўхталсак:
Фотима-Зуҳра аслида эгизак қизларга қўйилган исм эмас. Асли унинг лафзан тўғри шакли Фотима Заҳро бўлиб, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима онамизнинг исм ва сифатларидир. Фотима исмлари, Заҳро эса сифатларидир. Заҳронинг маъноси юзидан нур таралувчи, ёрқин, гўзал юзли маъноларини билдиради. Демак, Фотима Заҳро дегани "Нур юзли Фотима хоним" дегани экан. Зеро Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эгизак қизлари бўлмаган.
Набиралари: Хасан- Хусан.
Ҳасан-Ҳусаннинг асл тўғри шакли Ҳасан-Ҳусайндир. Ҳасан исмининг маъноси чиройли, гўзал маъноларини билдиради. Ҳусайн эса унинг мусағғар яъни сағир(кичик)лаштирилган шакли бўлиб, чиройлича, гўзалча деган маънони билдиради. Биздаги Ҳусан отини бироз тўғрилаб, Ҳусайн дейиш тўғри ва мақсадга мувофиқ бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юқорида сўз юритилган Фотима қизларининг биринчи фарзандларига Ҳасан бир йил ўтиб туғилган иккинчи фарзандларига Ҳусайн деб исм қўйганлар. Булар эгизак эмас, балки ораларида бир ёш фарқ бор ака-укадирлар! Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эгизак набиралари бўлмаган!
Фотима Заҳро (ҳижратдан аввалги 18-11ҳ)
Фотима. Аллоҳнинг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари. Қурайш қабиласининг Бану Ҳошим уруғидан. Оналари Хадижа бинти Хувайлид. Қурайшнинг машҳур ва зиёли аёлларидан бири. У хонимни мўминлар амири Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳумо никоҳига олган. Ҳасан, Ҳусайн, Умму Кулсум ва Зайнаб исмли фарзанд кўрганлар. (Гўдаклик чоғида вафот этган Муҳсин исмли ўғил фарзандлари ҳам бўлган). Оталари вафотидан олти ой ўтиб вафот этганлар. Ислом тарихида биринчи бўлиб шу зотнинг муборак жасадлари тобутга солинган. Фотима розияллоҳу анҳо ўн саккизта ҳадис ривоят қилинган. У зотнинг фазилатлари ҳақида Имом Суютицнинг" Ас- Суғурул босимга фий маноқибис Саййида Фотима" номли ва Умар Абу Назрнинг " Фотима бинт Мухаммад" китоблари бор.
Ха, демак исмнинг чиройли бўлиши ,Қиёмат куни хам керак бўларкан.
Кишининг мусулмон фарзанди эканини дунёю охиратда исми хам намоён қилиб тураркан.
Росули Акром боласига нотўғри исм қўйган Отага танбех бериб, ундай исмни ўзгартирганлари ва яхши исмларни қўйиб берган холатлар ҳам бўлган экан.
Набий алайҳи васаллам яхши исмлардан хушхабар кетганлар ва ёмон исмлардан шумланганлар.
Яъни хадисда келтирилишича, туяни соғишга ноқулай исмли кишиларни раво кўрмадилар, исмларидан шумланганлар, учинчи сахобийнинг исмларидан яхшилик, хушхабар умид қилиб, соғишга изн берганлар.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, қизларимизга ва ўғилларимизга ўтган ахли иймон кишиларнинг яхши исмларини қўймоқлик маъбуд одатлардандир.
Учқудуқ туман" Қизилқум" жомеъ масжиди имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Тўрақулова Одина.