ҲАР БИР ЛАХЗА БАХТДИР! Ҳар бир одам борки, қачон бахтли бўларканман ?, қачон толеим куларкин? деган савол барчамизда бўлиши табиий ўзимизча ўзимизни овутишга тушамиз: Турмуш қуриб олай ,бахт қуши бошимга қўнади, янги машина олсам мен бахтлиман деймиз ёки татилга чиқиб бир дам олсам мен бахтлиман деймиз. Бундай сўзларни айтишга сабаб аниқ бир бахт сари бир йўлнинг мавжуд эмаслигидир. Энг яхшиси ҳозирги онларни қадрига етишдир. Бир нарса аниқ Вақт ҳеч кимни кутиб турмайди! Ишга кириш, Фарзандли бўлиш, ёз келса, йил ўтса, уйимни таъмирлаб олсам, нафақага чиқсам, касалликдан қутилсам. Биласизми, бу рўйхатни яна қанча давом эттириш мумкин? Яхшиси, келгуси онларни кутмасдан, нафас олиб турганимиз айни дамларни бахтли лаҳзалар деб вақтнинг қадрига етиб ўтказайлик.Ҳар бир инсон ўзи ҳолига, ҳаётига, қисматига, тақдирига рози бўлишини, шукр қилишини ўрганиш керак.Чунки бу ҳаётни унга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло раво кўради, шундай бўлишини ирода қилади. Шунинг ўзи катта марҳамат, шунинг ўзи катта бир неъмат.Шукр қилсак, Аллоҳ бундан ҳам зиёда қилиши мумкин. Аммо ношукрлик қиладиган бўлсак, бошқа одам ҳаётларига ҳавас қиладиган бўлсак, ўзимиздаги боридан ҳам маҳрум бўлиб қолишимиз мумкин." Биз сизларни ёмонлик билан ҳам яхшилик билан ҳам синаб имтиҳон қилурмиз. Бизнинг ҳузуримизгагина қайтарилурсиз"(Анбиё сураси,35-оят).
Кармана тумани "Варқ"МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо.